Машраб Одилов: "Гуруҳимиздаги барча жамоалар бир-бирига жуда муносиб"
15 jun 2024 16:45
News
Машраб Одилов: "Гуруҳимиздаги барча жамоалар бир-бирига жуда муносиб"
- БМБ жамоаси жорий мавсумда "олтин дубль" қайд этди. Мавсум жамоа учун қандай ўтди?
- Финал баҳси мухлисларга ёқди деган умиддаман. "Оил-Стар" жуда кучли жамоа эканлигини билар эдик. Финал бор йўғи битта учрашувдан иборат ва шу сабабли бугунги ўйин тенг курашлар остида кечди. Мавсум аввалида мағлубиятга учрадик. Қийин вазиятдан чиқиб кета олдик. Меҳнат эвазига ўз мақсадимизга эришдик.
- Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатидаги дастлабки рақибларимизни билиб олдик. Гуруҳимиз ҳақида нималар дея оласиз? Мундиалга уч ойдан камроқ вақт қолди. Тайёргарликни қачон бошлайсизлар?
- Бугун мавсум якунланди. Буёғига фақат терма жамоа ҳақида ўйлаймиз. Мундиалга кўп вақт қолмади. Гуруҳимиздаги ҳар бир жамоа бир-бирига жуда муносиб. Ким кучлироқ ва яхшироқ ўйин намойиш этса гуруҳда ғолиб бўлади.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments