Машарипов ўғли билан, зериккан Остон, ошпаз Дердийок ва футзалчи Шораҳмедов. Карантин вақтида футболчиларимиз нима қилишмоқда?
29 mar 2020 20:36
News
Машарипов ўғли билан, зериккан Остон, ошпаз Дердийок ва футзалчи Шораҳмедов. Карантин вақтида футболчиларимиз нима қилишмоқда?
Шундай бўлсада, футболчилар ижтимоий тармоқлар орқали нималар билан банд бўлишаётгани ҳақида кўрсатиб боришмоқда.
“Пахтакор” футболчилари уйларида ўзлари индивидуал тарзда шуғулланишмоқда. Клуб уларга барча шароитларни яратиб берган. Жалолиддин Машарипов уйда шуғулланмоқда ва бўш вақтида фарзанди билан футбол томоша қилмоқда.


“Сурхон” жамоаси футболчиси Асрор Ғофуров ҳам якка тартибда машқларни бажармоқда ва оила даврасида мароқли ҳордиқ чиқармоқда.

“Насаф” дарвозабони Умиджон Эргашев ўтган мавсумда жиддий жароҳат орттириб олганди. Шу бўйича ҳали сафга қайтганича йўқ. Иқтидорли посбон тикланиш машқларини давом эттирмоқда.

“Пахтакор”нинг швецариялик футболчиси Эрен Дердийок бўш вақтини оила даврасида ўтказмоқда. У машғулотдан бўш вақтида оила аъзоларига таом пишириб бермоқда. Буни қуйидаги суратдан ҳам сезиш қийин эмас.

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси дарвозабони Жавоҳир Илёсов бўш вақтини оиласи бағрида мазмунли ўтказишга ҳаракат қилмоқда. У инстаграм саҳифасига ақлни чарҳловчи мозайка ясаётган расмини жойлади. Иқтидорли посбон уйда машғулотларни олиб бормоқда ва спорт формасини йўқотмасликка жиддий эътибор қаратмоқда.

АГМК ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ва фарзандлари карантин тартибига тўлиқ риоя қилган ҳолда уйда якка тартибда жисмоний юкламали машғулотларни бажариб, мини-футболда ўз имкониятларини чамалашмоқда.

"Уфа" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов эса зерикканини очиқчасига ёзиб қолдирган.
Агар сизда ҳам футболчиларнинг карантин вақтидаги расмлари бўлса телеграм орқали https://t.me/chamasia га юборинг
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments