Latest news

18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  6 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  27 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  15 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17

Машарипов ҳақида берилган сўровнома якунлари News

Машарипов ҳақида берилган сўровнома якунлари

Телеграм каналимизга Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ сўровнома қўйгандик.

2020 йил якунларига кўра, "Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси" деб топилган Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонига йўл олиши кутилганди. Сайтимизда у ҳатто тиббий кўрикдан ўтди, тез орада "Ал Насср" билан шартнома имзолайди деган хабар ҳам чиқди. 

Бироқ нимадир бўлди-ю, ушбу трансфер амалга ошмади. Бизга маълум бўлишича, Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига тақиқ қўйилган ва ҳеч қайси футболчини трансфер қила олмас эмиш. Лекин бу қанчалик тўғри ёки нотўғри буниси қоронғу. 

Бугун "Жалолиддин Машариповнинг Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзоламагани..." сарлавҳали сўровнома якунларига тўхталиб ўтамиз. Ўтган вақт мобайнида мазкур сўровномада 10 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, энг кўп 41 фоиз иштирокчи "Яхши бўлди, энди Европага кетади" деган вариантда тўхталган. 

28 фоиз ўқувчи "Ёмон бўлди, энди легионер бўла олмаса керак" деган вариантни танлаган ҳамда 24 фоиз иштирокчига "Яхши бўлди, яна "Пахтакор"га қайтади" варианти маъқул келган. Фақат 7 фоиз ўқувчигина "Ёмон бўлди, "Ал Насср" кучли клуб эди" деган вариантга тўхталган.

 

Сўровнома якунлари ҳақида нима дейиш мумкин? Аввало шуни айтиш керак, Саудия Арабистони чемпионати Осиёда етакчилар қаторида туради ва уларнинг чемпионатини Қатар ёки БАА лигалари билан солиштириш керак эмас. Қолаверса, "Ал Насср" ҳам кучли жамоа ҳисобланади, ахир бу клубда Абдераззақ Ҳамдаллаҳ сингари тўпурар бежизга ўйнаётгани йўқ. 

Айтайлик, бу трансфер амалга ошмагани билан Машарипов Европага кетса, бундан яхшиси йўқ. Лекин яна Ўзбекистон чемпионатига қайтса, бу ортга қадам ташлаш бўлади. Узун қулоқ гап-сўзларга қараганда моҳир ярим ҳимоячи Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан шартнома имзолар эмиш. Лекин бу қанчалик ҳақиқат, албатта вақт ўтиб билиб оламиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика