Latest news

15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  1 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  16 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  13 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  4

"Машъал"нинг терма жамоаларда ўйнаган футболчилари News

"Машъал"нинг терма жамоаларда ўйнаган футболчилари

Футбол бўйича бу йилги мавсум ҳам якунига етди. Биринчи лигада биринчи ўринни қўлга киритган “Машъал” келаси йил яна олий лигада тўп сурадиган бўлди.
Умуман олганда, бу мавсум жамоамиз учун анча муваффақиятли кечди. Айниқса, ёш футболчиларимиз учун жуда омадли келди деса бўлади. 

Бу йил ҳисобидан бир нечта тарбияланувчимиз турли ёшдаги терма жамоаларда тўп суришди. Хусусан, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичида Алижонов Илҳом, Шарипов Раҳим ва Муртазоев Абубакир 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз сафида ҳаракат қилишди. Маълумки, Тошкентда ўтказилган саралаш ўйинларида Темур Олимхўжаев шогирдлари Фаластин ва Яманга қарши тўп суриб, ҳар иккала баҳсни ғалаба билан якунлашди.

Бу йил шунингдек, 1995 йилда туғилган ўйинчилардан ташкил топган терма жамоамиз ҳам Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этди. Қатарда ўтказилган саралаш баҳсларида Алексей Евстафеев жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпионатига йўл олди. Дохадаги ўйинларда “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчиларидан Дурбек Камолов, Шерзод Абдураимов, Мақсуд Маҳмудов, Бобир Давлатов, Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов каби футболчиларимиз тўп суришди.

Хабарингиз бор, яқинда 1996 йилда туғилган футболчиларимиз БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келишди. Бунда Дилшод Нуралиев шогирдлари жами тўртта ўйинда иштирок этган ҳолда ўзларидан ёмон тааассурот қолдиришмади. Бу чемпионатда “Машъал”нинг уч нафар футболчиси қатнашиб қайтди: Отабек Шукуров, Шоҳжаҳон Аббосов ва Шохруҳ Эшбўтаев.

Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса “Машъал”дан икки футболчининг бориши кутилганди. Лекин айрим сабабларга кўра, бош мураббий Аҳмаджон Мусаев Жаҳонгир Абдумўминов билан Ихтиёр Тошпўлатовни олиб кетмади. Агар олиб кетганида ким билади дейсиз, икки марта 0:4 ҳисоби қайд этилмасмиди.

Шунингдек, аёллар футболи бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларида қатнашиб келган терма жамоамизнинг деярли 90 фоизини “Машъал” футболчилари ташкил қилишди. Буни ҳам яхши кўрсаткич деса бўлади.

“Машъал” футбол академиясида таҳсил олиб, терма жамоа даражасида тўп сўрган ёшларнинг яхши футболчи бўлиб шаклланишида кўплаб мураббийларнинг хизмати катта. Шу ўринда Дилшод Андаев, Александр Хомяков, Мақсуд Ирисбаев, Вали Келдиев, Икрем Репатов, Николай Лапа, Отажон Авезов, Анвар Ҳафизов, Жамшид Ботиров, Жамшид Саидов, Насим Шоимов, Баҳром Норсафаров сингари “Машъал”да ишлаётган ва ишлаб кетган мураббийларга раҳмат айтсак арзийди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика