Latest news

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

"Машъал"нинг қишки йиғини рақамларда News

"Машъал"нинг қишки йиғини рақамларда

"Машъал" янги мавсум учун тайёргарликни якунлади.
Янгиликлар матни Энди бор эътибор биринчи тур баҳсига қаратилади. Эртадан жамоамиз "Навбаҳор"га қарши тайёргарликни бошлайди ва 12 март кунидан бошлаб машғулотлар Наманганни ўзида давом эттирилади.

"Машъал" қишги йиғинни қандай ўтказгани борасида рақамларга яна бир бор қараб ўтамиз.

"Газчилар" декабрь ойидан бошланган йиғиндан шу кунга қадар 20 та назорат баҳсини ўтказди. Бу ўйинлар ичига ПФЛ кубоги баҳслари ҳам киритилади. 20 та назорат баҳсидан 12 тасида вакилларимиз ғалабага эришган. Беш марта йирик ғалабани нишонлади. 4 марта рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Бой берилган барча учрашувда рақиблар билан тўплар нисбати  биттани ташкил этган. "Пахтакор" (3:2), "Олмалиқ" (2:1), "Металлург" (2:1), "Қўқон-1912" (2:1) жамоаларига имконият бой берилди. Тўрт марта рақиблар билан муроса кўчаси танланган. "Локомотив", "Бунёдкор", "Шўртан", "Динамо" билан бир хил 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик.

Қишки йиғинда ўтказилган барча ўйинларда рақибларимиз дарвозасини 41 марта аниқ нишонга олган бўлсак, 19 марта ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборилди.

"Машъал" биринчи турни 14 март куни сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика