"Машъал"ни қийнаётган муаммолар назоратга олинади
14 jun 2020 12:40
News
"Машъал"ни қийнаётган муаммолар назоратга олинади
Бу ёш ҳокимнинг стадионга илк ташрифи ҳисобланади. Улуғбек Эрназаров стадионда футболчилар ва журналистлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб чиқар экан клубда йиғилиб қолган муаммоларни ўз назоратига оишини маълум қилди.
Шундан сўнг туман раҳбари "газчилар"нинг уй музейида футболчилар билан юзма-юз учрашув ўтказган.
Туман ҳокими футболчиларга ўзи ҳам футболга қизиқишини айтиб, Про Лигадан Супер Лигага қайтган клубни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
"Машъал"нинг ғалабаси бизники унинг мағлубияти ҳам ўзимизники бўлади. Клубимизнинг ҳеч бир баҳсини ўтказиб юбормайман. Ҳоким "Машъал" билан бирга"- дейди Муборак тумани ҳокими.
Маълумот учун, бўлиб ўтган учта турдан сўнг Муборак клуби 4 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.
"Машъал" эртага Термизда "Сурхон" меҳмони бўлади.
Comments