Latest news

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  13 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  11 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

"Машъал"га Кубок берилмайдими? Диёр Имомхўжаев жавоб берди News

"Машъал"га Кубок берилмайдими? Диёр Имомхўжаев жавоб берди

2020 йилги Суперлига баҳсларига қачон қуръа ташланади, "Машъал"га кубок топширилмайдими?

Шу каби саволларга жавоб олиш учун ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик.

- 2019 йилги мавсум якунига етди, 2020 йилги Суперлигага қуръа қачон қуръа ташланади?

- Қуръа маросими санаси ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Тахминан январь ойи бошларида ўтказиш режалаштирилмоқда.

- Демак ПФЛнинг алоҳида тақдирлаш маросими бўлади?

- Албатта, декабрь ойи охирларида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

- А ПРО-лигасида чемпион бўлган Муборакнинг "Машъал" клубига ҳеч қандай кубок берилмагани ҳақида сайтларда хабарлар тарқалди. Шу вазиятга ойдинлик киритсангиз.

- "Машъал" клубига ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросими вақтида махсус кубок ва Суперлига йўлланмаси топширилади.

- Янги мавсумда ҳам Лига кубоги бўладими?

- 2020 йилда ҳам Лига кубоги ўтказилади. Фақатгина Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги форматлари ўзаро алмаштирилади. Бу ҳолат олдиндан режалаштирилган эди.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика