Latest news

14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  7 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  2 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2

"Машъал" ёшлари сўнгги сонияда ғалабани қўлга киритди News

"Машъал" ёшлари сўнгги сонияда ғалабани қўлга киритди

Бугун ёшлар лигаси доирасидаги 4-турнинг "Машъал" - "Олмалиқ" учрашуви Муборакда бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 7 дақиқасида Турсунмурод Ҳамдамов марказдан Достоновни қулай вазиятга олиб чиқди. Достонов вазиятда тўпга етиб бора олмади. 15 дақиқада Мақсуд Маҳмудов бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. 35 дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Ихтиёр Тошпўлатовни пасини Шоҳруҳ Достонов дарвозага аниқ йўллади. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳужумкор ўйин билан бошлади. Бир йўла қилинган уч ўзгариш самара берди. 62 дақиқада дарвозабон қайтарган тўпни Дониёр Исмоилов биринчи бўлиб дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди.  65 дақиқада  Дониёр Набиев тўпни дарвозага қўли билан йўллагани учун майдондан четлаштирилди.  74 дақиқада Фирдавс Асадовни бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ўйиннинг сўнгги сониясида Аслиддин Абдиев кучли зарба билан ёшларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ўйин якунланди.
 
Ёшлар лигаси, 4-тур
Муборак. 11.04.2015

"Машъал" - "Олмалиқ"  2:1
Голлар:
1:0 Шоҳруҳ Достонов (42), 1:1 Дониёр Исмоилов (63), 2:1 Аслиддин Абдиев (90)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов (Тошкент), Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Наим Қосимов (барчаси Қарши).
Назоратчи: И.Р.Мустафин (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Турсунмурод Ҳамдамов (35), Фирдавс Асадов (82) - Дониёр Набиев (35)
Четлаштиришлар: Дониёр Набиев (65)

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов (c), 15.Сирожиддин Аллаев, 16.Турсунмурод Ҳамдамов (4.Юнус Очилдиев 50), 27.Сирожиддин Раҳматуллаев (43.Нодир Давлатов 68), 28.Марадона Сафаров (45.Уйғун Бобоназаров 63), 29.Сардор Абдураимов, 32.Иқбол Бобохонов, 36.Ихтиёр Тошпўлатов (39.Фирдавс Асадов  46), 40.Темур Машарипов, 46.Мақсуд Маҳмудов (47.Дурбек Камолов  74), 48.Шоҳруҳ Достонов (31.Аслиддин Абдиев 46).
Захира: 30.Ботир Носиров.

"Олмалиқ": 35.Никита Шквирин (c), 3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (10.Абдумалик Тошпўлатов 46), 4.Улуғбек Худойбердиев, 6.Муҳаммад Исаев, 7.Дадахон Юсупов, 11.Пўлат Тўлаков (9.Азамат Исроилов 46), 13.Дониёр Исмоилов (17.Анвар Сапаров 80), 14.Дониёр Набиев, 20.Мурод Аҳадов, 22.Исломбек Исоқжонов (8.Диёр Усмонхўжаев 46), 23.Сарвар Жўраев.
Захира: Темур Ғаниев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика