Latest news

20:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 2:1 (матнли трансляция)  18 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  23 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  44 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  28 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  3 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

"Машъал" ёшлари "Бухоро"ни мағлуб этди News

"Машъал" ёшлари "Бухоро"ни мағлуб этди

Бугун Олий лиганинг 8-тури олдидан "Машъал" - "Бухоро" ёшлари ўзаро майдонга чиқишди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдон эгалари ҳужумкорликка эътибор қаратди. 10 дақиқада Аслиддин Абдиевнинг пасини Холмурод Холмуродов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 18 дақиқада Абдиевни ўзи ҳимоячиларни ортда қолдириб ҳисобни оширди. 32 дақиқада Жавоҳир Илёсов ҳужумчини ушлаб қолганлиги боис пенальти белгиланди. Белгиланган 11 метрлик нуқтадан Баҳром Нарзуллаев фойдалана олмади. Бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳам кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. 70 дақиқада Баҳром Нарзуллаев ҳимоячиларни ортда қолдира олди ва ҳисобни қисқартирди. Учрашувда бошқа тўп киритилмади ва ёшларимиз навбатдаги ғалабасига эришди.

Ёшлар лигаси, 8-тур.
"Машъал" - "Бухоро" 2:1
Голлар:
1:0 Холмурод Холмуродов (10), 2:0 Аслиддин Абдиев (18), 2:1 Баҳром Нарзуллаев (70).
Ҳакамлар: Бахтиёр Юлчариев (Гулистон), Фарҳод Усмонов, Камолиддин Исмоилов, Артём Калилин (Қарши).
Назоратчи: Р.Д. Айтеков (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Илёсов (32), Мақсуджон Маҳмудов (52).
Амалга оширилмаган пенальти: Баҳром Нарзуллаев (32),

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов (c), 16.Холмурод Холмуродов, 27.Сирожиддин Раҳматуллаев, 32.Турсунмурод Ҳамдамов, 36.Аслиддин Абдиев (43.Нодиржон Давлатов 73), 39.Мақсуджон Маҳмудов (49.Жасур Абдураҳмонов 90), 40.Темур Машарипов (29.Сардор Абдураимов 30), 44.Сирожиддин Аллаев, 46.Аббос Омонов (45.Уйғун Бобоназаров 70), 47.Аббос Шодмонов (28.Марадона Сафаров 46), 48.Иқбол Бобохонов (4.Дурбек Камолов  46).
Захира: 30.Ботир Носиров.

"Бухоро": 25.Шоҳжаҳон Насимов, 2.Адиз Очилов, 4.Равшан Асланов, 6.Мехрож Ғуломов (22.Саиджон Фозилов  35), 7.Феруз Муинов, 8.Мирфайз Муҳиддинов, 9.Нозим Умаров (c), 10.Бахром Нарзуллаев, 11.Отабек Исроилов (17.Аббос Икромов 46), 28.Тўймурод Ортиқов, 77.Азизбек Муратов (20.Нодиржон Жўраев  66).
Захира: 21.Фаррух Турдиалиев, 14.Саидхон Ашуров, 35.Сардор Исахонов, 20.Нодиржон Жўраев, 24.Дониёр Саидов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика