Latest news

16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  3 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0

“Машъал”: Ёшларга ишонч – келажакка ишонч News

“Машъал”: Ёшларга ишонч – келажакка ишонч

Айни вақтда "Машъал” йиғинида бир қатор ёшлар иштирок этмоқда.
Ушбу футболчилар асосий таркиб билан бир қаторда машғулотларда иштирок этиб, ўзларини истеъдодларини нaмоиш этмоқда. Ушбу футболчилар биринчи йиғин борасида фикрларини билдириб ўтди.

Ўтган мавсум “Шўртан” сафида ижарада ўтказган икки футболчимиз Дурбек Камолов ва Мақсудбек Маҳмудов яна жамоага қайтди.

Дурбек Камолов – “Машъал” нинг асосий таркиби билан машғулотларда иштирок этиб, ўзимга етарлича тажрибага эга бўлмоқдаман. Биринчи навбатда менга ўтган мавсум ўйин амалиётини берган “Шўртан” клуби ва Мухтор Қурбоновга миннатдорчилик билдираман. Келаётган мавсум асосий таркибдан ўрин олиб жамоанинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман.

Турсунмурод Ҳамдамов  – Биринчи лигадан сўнг асосий таркибга кириш учун муносиб ҳаракат қилмоқдаман. Машғулотлар жуда оғир бўлишига қарамай муносиб иштирок этмоқдаман. Ўзим ушбу мавсум асосий таркибга кириш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Бош мураббийимизни ишончини оқлаб, асосий таркибга кириш учун ҳаракатни бошладим. Асосий таркибга муносиб бўлиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Бобур Тўраев – Асосий таркиб машғулотлари етарлича мураккаб дея оламан. Таътилдан сўнг бироз жисмоний тайёргарликдан оз бўлсада чиққан эдик. Айни вақтда асосан жисмоний ҳолатни тиклаш борасида машғулотлар олиб бормоқдамиз. Ҳар бир машғулот ўзгачалиги билан мени қизиқтирмоқда. Албатта кучли мураббийлардан етарлича кўрсатмаларга эга бўлмоқдамиз.  Асосий таркибга кириш учун жиддий ҳаракат қилиш керак. Клубнинг ҳимоя чизиғида кучли рақобат бор. Мен ҳам ўз ўрнимни топмоқчиман.

Мақсуд Маҳмудов – “Шўртан”да ўтган бир  йил давомида озгина бўлса ҳам катта футбол ҳавосини кўрдик. Бунинг учун албатта клуб раҳбарияти ва бош мураббийимизга раҳмат айтаман.  “Машъал” мен учун бегона клуб эмас ва бу клубга киришиб кетишимда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини биламан. Фақатгина бор кучим билан ҳаракат қилиб,  асосий таркибга киришга интиламан.  

Шоҳжаҳон Қиличев –
“Машъал”да ўтган бир неча йиллар давомида асосий таркиб учун ҳаракат қилдим. Бу йил бош мураббий Александр Хомяков мени асосий таркибга жалб этди. Албатта мураббийни ишончини оқлаш учун бор кучимиз билан машғулотда иштирок этмоқдамиз.  Асосий таркиб машғулотлари албатта оғир бўлади. Шунга қарамай биз етарлича куч билан ҳаракат қиламиз. Асосий таркибга кириш ҳар бир футболчини орзуси. Ҳимоядаги кучли рақобатда албатта ўсишга эришаман деб ўйлайман.

Шоҳруҳ Достонов – Ёшлар лигаси билан асосий таркиб ўртасида катта фарқ бор. Буни билган ҳолда асосий таркиб машғулотларида ўзимни кўрсатишим керак. Ёшлар лигаси тўпурар бўлиш осон дея олмайман. Лекин асосий таркибда битта гол уриш ҳам катта меҳнат талаб қилади. Бу меҳнатни биз асосий таркиб машғулотларида кўрсатиб, ўйинда исботлашимиз керак.  Машғулотлар осон дея олмайман. Шунга қарамай мен учун жуда ҳам қизиқарли ўтмоқда. “Пахтакор”га қарши бўлиб ўтган назорат баҳсида гол уришга ҳаракат қилдим. Албатта кейинги учрашувларда гол киритишни мақсад қилганман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика