Latest news

15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  0 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  15 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  23 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3

"Машъал": Ёшлар лигасида чемпионлик учун бир қадам қолди ! News

"Машъал": Ёшлар лигасида чемпионлик учун бир қадам қолди !

Бугун Наманганда ёшлар лигаси доирасида навбатдаги 24-тур учрашувидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.
11 дақиқада Жўраевнинг чап қанотдан ошириб бергани тўпини Алиев боши билан дарвозага аниқ йўллади. 24 дақиқага келиб Жамшид Хасанов ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг бошиданоқ ҳужумкор ўйин кўрсатган майдон эгалари 48 дақиқада яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Шундан сўнг ҳакамга эътироз билдиргани учун Баҳодир Муртозаев майдондан четлаштирилди. Шунга қарамай босимни оширган вакилларимиз 80 дақиқада Достоновнинг голидан сўнг мувозанат тенглашди. Ғалабани мақсад қилиб майдонга тушган меҳмонлар босимдан фойдаланиб мезбонларни хато қилишга эришди ва автогол қайд этилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Искандар Шайқуловнинг қўлига тўп тегди деб топган ҳакам иккиланмай пеналти белгилади ва ҳисоб тенглашди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ёшлари сафарда сўнгги сонияларда икки очкони йўқотди.

Ушбу дурангдан сўнг ёшларимиз жамғарган очколар сони 53 тага етди ва пешқадамликни сақлаб қолди. "Машъал"дан кейинги поғонада бораётган "Нефтчи" ёшлари ҳисобида 49 очко бор.

"Машъал" ёшлари кейинги икки турдан биттасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам "кичик" олтин медалларга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" ёшлари кейинги турни ўз майдонида "Насаф" ёшларига қарши, сўнгги турни эса сафарда "Металлург" ёшларига қарши ўтказади.

Ёшлар лигаси. 24-тур

"Навбаҳор" - "Машъал" 3:3

Голлар:
Аъзам Алиев 11, 48, Дониёр Иномов 90+2 пенальти - Жамшид Ҳасанов 24, Шохрух Достонов 80, Ҳожиакбар Юнусов 83 автогол

"Навбаҳор": 12. Ислом Жўраев (24. Дониёр Усмонов, 56), 3. Азиз Турғунбоев (10. Дониёр Инамов, 58), 4. Омон-Биик Ҳалилов (2. Ахад Турғунпўлатов, 78), 6. Санжар Тошпўлатов, 7. Сардор Теляков (84. Соҳиб Богтирҳанов, 84), 8. Билол Шарофиддинов ( 9. Владасилав Павловский, 70), 15. Ботир Тўрабоев, 20. Ғайрат Жўраев (16 Дилмурод Маликов, 55), 21. Аъзам Алиев, 23. Абдумалик Абдуллаев (5. Акбар Саттаев, 46), 25. Ҳожиакбар Юнусов.

"Машъал":
35. Жавоҳир Ильясов, 15. Искандар Шойқулов, 27. Аббос Шодмонов (43. Уйғун Бобоназаров, 68), 28. Сирожиддин Раҳматуллаев, 29. Баходир Муртазоев, 32. Сирожиддин Аллаев, 36. Ихтиёр Тошпўлатов (31. Шоҳжахон Аббосов, 77), 27. Маъруф Тошев (4. Юнус Очилдиев, 71), 40. Жамшид Ҳасанов (47. Марадона Сахаров, 46), 48. Шохрух Достонов, 49. Шаҳзод Шайманов.

Четлатиш: Баҳодир Муртазоев 49

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика