Latest news

15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  0 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  9 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  11 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19

"Машъал": Янги мавсумга янги мақсадлар билан News

"Машъал": Янги мавсумга янги мақсадлар билан

Яна бир неча кундан сўнг интиқиб кутилган Олий лига баҳсларига ҳам старт берилади.
"Машъал" биринчи турни сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади. 14 март куни бўлиб ўтадиган  баҳсга "газчилар" жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

"Машъал" бу мавсум ўз олдига энг юқори маррани қўяди ва шу мақсадда ҳар бир учрашувга майдонга тушади.

Бу мавсум "Машъал" расмий сайти орқали ҳар бир учрашувдан онлайн матнли  трансляцияни ўқиб , фотоларни тезкор тарзда томоша қилиб борасиз.  Ундан ташқари учрашувларнинг энг эсда қоларли лаҳзаларини видеошархини томоша қиласиз.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир ижтимоий сайтларда клубнинг расмий саҳифалари очилган. Бу саҳифаларга аъзо бўлиш орқали биз билан янада яқин бўласиз.

Ҳар бир ёшлар лигаси, асосий таркиб баҳси, биринчи лига ўйинларидан энг тезкор хабарларни твиттердаги расмий саҳифамиз "@fcmashal_uz" орқали кузатиб борасиз. Ундан ташқари расмий сайтимиз "FCMASHAL.UZ" нинг  "INTERAKTIV" бўлими орқали ҳам баҳсларни сайтимиздан тўғридан - тўгри ўқиб борасиз. Сайтимизнинг "CHEMPIONAT" бўлимлари орқали турнир жадвали ва ҳар бир ўйин натижалари бериб борилади.

"FACEBOOK" даги " Fc Mashal" расмий саҳифасида клубга алоқадор барча расмий маълумотлар сизга етказиб борилади.  ONDOKLASSNIKI.RU ижтимоий тармоғида клуб "Mash'al F.C (MUBAREK)" номли ўз гуруҳига эга ва бу гуруҳда клубга алоқадор хабарлар қўйиб борилади.

2015 йил учун "Машъал" янги футболчилар билан тақдимотни ўз уй учрашуви олдидан Муборакда ўтказади. Бу ҳақида алоҳида хабар бериб ўтамиз.

Янги мавсумга жамоамиз янги мақсадлар билан йўлга чиқмоқда. Олдинда бизни жуда ҳам қизиқарли мавсум кутиб турибди. Мухлисларни стадионга чорлаймиз, зеро мухлислар ишончи "Машъал" учун энг муҳими.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика