"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди
03 mar 12:56
News
"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди
Унга кўра, "Машъал" 26 ёшли ҳимоячи Зафар Акрамов билан 1 йиллик, ярим ҳимоячи Иброҳим Нўмонов билан 2 йиллик, ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев билан 1 йиллик, ярим ҳимоячи Нодирхон Ҳабибуллаев билан 3 йиллик келишув тузгани аниқ бўлди.
Акрамов фаолиятининг асосий қисмини айнан "Машъал"да ўтказган, бир муддат "Қўқон-1912"да ўйнаган. Нўмонов ҳам муборакликлар таркибида узоқ вақт ҳаракат қилган, шунингдек, "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва ОКМК шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Тажрибали Раҳматуллаев "Локомотив", "Насаф", "Пахтакор", "Динамо", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Андижон", бундан ташқари, "Шанлиурфаспор" (Туркия) жамоалари либосида майдонга тушган. 21 ёшли Ҳабибуллаев эса "Пахтакор" академиясида тарбияланиб, бир неча ёш тоифаларида ўйнаган.
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments