Latest news

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  21 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

"Машъал" тўрт йиллик режаларни белгилаб олди News

"Машъал" тўрт йиллик режаларни белгилаб олди

Бугун "Машъал" ПФК да жамоанинг навбатдаги тўрт йиллик режалари тузиб чиқилди.
11 август куни ЎФФ федерацияси биносида Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Зуфарович иштирокидаги йиғилиш қарорини таъминлаш учун "Машъал" ПФК да мажлис бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарияти, асосий, ўринбосарлар, биринчилик таркиби мураббийлари, академия директори иштирок этди.

Мажлисда клубнинг барча мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди ва якунда тўрт йиллик режалар ишлаб чиқилди. Режаларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш ва асосий эътиборни ёшларга қаратиш дастлабки устивор вазифамиз этиб белгиланди.

Энди академия битирувчиларидан энг муносиблар Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи "Машъал-2" жамоасига ўтказилади. Ушбу даврани ўзидаёқ тўрт нафар 1998 йилда туғилган футболчини "Машъал-2" рўйҳатдан ўтказди. Ушбу жамоа олдидаги энг асосий вазифа этиб муносиб иштирок белгиланган. Аниқ бир поғонани эгаллаш иккинчи даражада деб баҳоланди. Жамоа бош мураббийи Дилшод Андаев навбатдаги тўрт йилликда қилиши керак бўлган вазифалар келишилган ҳолда тузиб чиқилди. Ҳар бир жамоа ўртасида тўлалигича узвий боғлиқлик боғланади.

Айнан биринчи лигада иштирок этувчи жамоамиз сафида бир неча нафар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар терма жамоасига аъзо ва номзод футболчилар бор. Айнан ана шу футболчилашрни тўғри йўналтириш ва терма жамоага муносиб қилиб тарбиялаш учун Александр Хомяков, Вали Келдиев ва Дилшод Андаевлар ўзаро келишган ҳолда режаларни клуб раҳбариятига тақдим этди. Айнан Мираброр Зуфаровичнинг топшириқларини бажаришда дастлабки вазифа шундан иборат бўлди. Яъники терма жамоа учун клубларда олиб борилаётган ишлар дастлабки мақсаддир.

Ўринбосарлар сафида ҳаракат қилиб келаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ва номзодларни ҳар бири билан алоҳида дастур асосида, қўшимча илар олиб борилади. Асосий таркибдан ўрин олиш ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб,  терма жамоага муносиб сифати бориши таъминланади.

Асосий таркибдан нима учун сўнгги йиллардан терма жамоага муносиб футболчилар кам бўлаётганлиги ўрганилиб, керакли режа асосида айнан академиямиз тарбияланувчиларини терма жамоага етказиш вазифаси ўрганилди.

Йиғилиш сўнггида кейинги тўрт йиллик режалар тақдим этилди ва тасдиқлаш учун тайёрланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика