Latest news

22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  0 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  0 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  41 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2

"Машъал": Шоҳжаҳон Қиличев олий лигада дебют учрашувини ўтказди News

"Машъал": Шоҳжаҳон Қиличев олий лигада дебют учрашувини ўтказди

"Машъал" 8 май куни Олий лиганинг 8-тур баҳсини "Андижон"га қарши ўтказди.

Бу ўйинни асосий таркибда бошлаган футболчимиз Шоҳжаҳон Қиличев шу куни Олий лигада дастлабки ўйинини ўтказди. 20 ёшли ҳимоячимиз бу баҳсда 70 дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтиш керакки, Қиличев 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланади.

Шоҳжаҳонни биринчи ўйини муваффақиятсиз якунланган бўлса ҳам, кейинги ўйинларда ўзини кўрсатишига ва жамоамизнинг асосий футболчиси бўлишига ишонамиз ва омад тилаймиз.

"Дебют ўйинимда бундай натижа бўлишини кутмаган эдим. "Андижон"га қарши жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Ўйинимга мураббийлар баҳо беради. Энг аввало айтиб ўтишим керакки, менга ишонч билдириб асосий таркибга қўйгани учун Александр Хомяковга миннатдорчилик билдираман. Бу мураббийдан кўп нарсани ўрганмоқдаман. Кейинги ўйинларда менга билдирилган ишончни тўла оқлаш учун майдонга тушаман", - дейди Қиличев расмий сайтимизга.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика