Latest news

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  7 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

"Машъал" саккизта ўйинда 22та гол урди News

"Машъал" саккизта ўйинда 22та гол урди

Ўз олдига олий лигага қайтиш вазифасини қўйган “Машъал”нинг муваффақиятли одими давом этмоқда.
Кеча муборакликлар “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умуман олганда, биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган дастлабки саккиз беллашувда “газчилар” жами 22та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 6та гол ўтказиб юборишди.

Биринчи даврадан ўрин олган саккиз беллашувнинг бештасида муборакликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Хусусан “Пахтакор-2” билан “НБУ-Осиё” бир хил 4:0, “Истиқлол” ва “Қўқон-1912” 3:0 ҳамда “Косонсой” 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

“Машъал” саккизта ўйиндан фақат иккитасида имкониятни бой берди ва ҳар иккала бой берилган баҳс ҳам сафарда бўлиб ўтди. Яъни, Александр Хомяков шогирдлари “Оқтепа” ҳамда “Чуст-Пахтакор” билан кечган беллашувларда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўз майдонида тўртта ўйин ўтказган жамоамиз атиги битта гол ўтказиб юборди. У ҳам бўлса “Андижон”га қарши учрашувда рўй берди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика