Latest news

08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  1 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  7 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  9 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  139 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3

"Машъал" ПФКнинг тақдирлаш маросими 25 декабрда ўтказилади News

"Машъал" ПФКнинг тақдирлаш маросими 25 декабрда ўтказилади

Муборакнинг "Машъал" футбол клуби бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтганидан хабарингиз бор.
Шу муносабат билан 25 декабрь куни "Машъал" спорт мажмуасининг тантаналар залида клуб футболчилари ва мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Тадбирда "Машъал" ПФК бош ҳомийси Муборак газни қайта ишлаш заводи раҳбарлари, ЎФФ ва ПФЛ расмий вакиллари, Қашқадарё футбол федрацияси раҳбарлари, футбол клубининг барча расмий ходимлари, футболчилар шунингдек клуб мухлислари иштирок этадилар.

Тантанали тадбирда "Машъал" футбол жамоаси ўйинчилари ва мураббийларга олий лигага қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлари муносабати билан махсус медаллар ва совғалар топширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек тадбирнинг бадиий қисмида қушни Бухоро шаҳридан таклиф этилган "Диёр" гуруҳи санъаткорлари тантанали йиғилиш иштирокчиларининг хизматида бўлишади.

"Машъал" ПФК ушбу тантанали тадбирга  ўзининг барча  мухлисларини таклиф этади. Клуб раҳбарлари ўз хурсандчиликларини мухлислар билан баҳам кўриш ниятидалар. Тадбир 25 декабрь чоршанба куни соат 15:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика