Latest news

17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  1 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  1 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  6 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  3 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  19 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  1 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Машъал" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди News

"Машъал" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди

Бугун "Машъал" навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" академиясига қарашли табиий майдонда ўтган учрашувда "Машъал" Самарқанднинг "Динамо" жамоаси устидан иродали ғалабага эришди.

Учрашувдаги дастлабки хавфли ҳужум "Машъал" томонидан содир этилди. Саламат Қутибоевнинг аниқ пасини Жамшид Ҳасанов кучли зарба билан дарвозага йўллади лекин Мелничук қийинчилик билан бу зарбани бартараф этди. 20 дақиқада Зайниддин Тожиев дарвозага яқин масофадан зарба берди ва бу зарбани Носиров қайтаришни уддалади. Шунга қарамай 23 дақиқада тажрибали Тожиев барибир ўз сўзини айтди. Ҳимоячиларни ортда қолдириб дарвозани осонгина ишғол этди. Бўлим якунланиши арафасида жамоамиз сафига янги келиб қўшилган камерунлик Эбах Тоби Мелничук қўлидан чиқариб юборган тўпга биринчи етиб борди ва ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ўзгаришлар бўлди. 60 дақиқада Элдор Шомуродовнинг жуда ҳам аниқ пасини Муйидин Мамазулумов дарвозага жойлаб қўйди. 80 дақиқада Абдулла Набиев Сирож Ҳамроевни оёғи билан тепгани учун майдондан четлаштирилди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" назорат учрашувларидаги иккинчи иродали ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" эртага Янгиерда "Металлург", 24 июлда "Нефтчи"га қарши назорат учрашувларини ҳам ўтказади.


Назорат учрашуви.
Тошкент. "Бунёдкор" академияси стадиони. 22.03.2014

"Машъал" - "Динамо" 2:1 (1:1)
Голлар:
0-1 Зайниддин Тожиев (23), 1-1 Эбах Тоби (45), 2-1 Муйидин Мамазулумов (60)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Олим Абдуваслиев, Алишер Усмонов (барчаси Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман
Четлаштириш: Абдулла Набиев (80)

"Машъал": Ботир Носиров (Жавоҳир Илёсов 75), Ғиёс Комилов, Сирож Ҳамроев, Саламат Қутибоев, Шаҳзод Шаймонов (Зафар Тўраев 46), Жамшид Ҳасанов (Элдор Шомуродов 50), Аббос Шодмонов (Аббос Омонов 46), Андрей Деркач, Жаҳонгир Абдумўминов, Эбах Тоби (Отабек Шукуров 75), Зоҳир Қўзибоев (Муйидин Мамазулумов 46)

"Динамо": Андрей Мелничук, Асрор Алиқулов, Аваз Агалиев, Ғулом Ўрунов, Илдар Маматказин, Зайниддин Тожиев, Искандар Холмирзаев, Фирдавс Абдусалимов, Комил Шарофутдинов, Абдулла Набиев, Саънат Шихов
Захирадан майдонга тушганлар: Игор Михайлов, Турғун Қобилов, Бунёд Исроилов, Саддам Боймаматов, Акмал Бозоров, Акбар Сиддиқов, Миркомил Лакаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика