Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

"Машъал" мураббийлар штабида янгилар News

"Машъал" мураббийлар штабида янгилар

Муборакнинг "Машъал" жамоаси мураббийлар штабида янгилар иш бошлади.
Гап шундаки, яқинда "Астана" таклифини қабул қилган Марат Мифтахуддинов ўрнига Жамшид Саидов келди. Бу мураббий шу кунга қадар асосан "Бухоро"да ишлаб келаётганди. Жорий мавсумда Тачмурод Агамуродовга яқиндан ёрдам берган Саидов мавсум поёнига етгач, истеъфога чиқарилганди. Лекин шунга қарамай, ёш мураббий кўп вақт ишсиз қолмади ва уни газчилар ёрдамчи мураббийликка таклиф этди. Демак, Саидов келаси йил бош мураббий Александр Хомяковга яқиндан кўмаклашадиган бўлди.

Шунингдек биринчи лига вакили бўлмиш Косоннинг "Аланга" жамоаси бош мураббийи Дилшод Андаев ҳам келгуси мавсумда жамоа мураббийлар штабида ишлайдиган бўлди. Аслини олганда, Андаев жамоа учун бегона эмас. Сабаби ушбу мураббий илгари ҳам "Машъал"да ишлаганди. Газчилар олий лигага чиққач, ёшлар жамоаси айнан унга топширилди. Айтиш керакки, ўринбосарлар йиғинга 12 декабрдан киришади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика