Latest news

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  4 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

"Машъал": "Локомотив" билан ўйинда битта йирик ғалаба, битта дуранг News

"Машъал": "Локомотив" билан ўйинда битта йирик ғалаба, битта дуранг

Бугун жамоамиз Тошкентда "Локомотив"га қарши иккита назорат баҳсини ўтказди.
ЎФФ сунъий майдонида бўлиб ўтган баҳсда "газчилар" битта йирик ғалаба ва битта дурангга эришди.

Биринчи учрашув "Локомотив" ва "Машъал"нинг аралаш таркиблари ўртасида бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз йирик ғалабага эришди. Учрашувнинг 21 дақиқасида Алишер Шоғуломов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда россиялик легионери Владислав Иванов томонидан киритилган иккита гол, Шоҳруҳ Достонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевларнинг голлари  "Машъал"га ғалаба келтирди.

Назорат учрашуви.
Тошкент. 27.01.2015

"Локомотив" - "Машъал" 1:4
Голлар:
1:0 Алишер Шоғуломов (21) -  1:1 Владислав Иванов (55), 1:2 Шоҳруҳ Достонов (64), 1:3 Владислав Иванов (77), Сирожиддин Раҳматуллаев (82)

"Машъал": Раҳим Шарипов, Андрей Бурдиян, Василий Солтан, Владислав Иванов, Қаҳрамон Баҳодиров, Холмурод Холмуродов, Ғиёс Комилов, Шоҳруҳ Достонов, Абдулла Набиев, Иқбол Бобохонов, Сирожиддин Аллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Сирожиддин Раҳматуллаев, Дурбек Камолов, Фирдавс Асадов.


Иккинчи учрашувда ҳар икки жамоа асосий таркиб футболчиларидан фойдаланди. Бу баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқада ҳакам томонидан белгиланган пенальти натижасида ғалабани бой берди. Учрашувнинг 20 дақиқасида Жаҳонгир Жиямуродов жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 70 дақиқада Жамшид Хасановни пасини Зоҳир Қўзибоев гол билан якунлади. 82 дақиқада Александр Гейнрих ҳисобни қисқартирган бўлса, 90 дақиқада "Машъал" дарвозасига пенальти белгиланди. Жавоҳир Илёсов 11 метрлик нуқтадан Дониёр Усмоновнинг берган зарбасини қайтаришга эриша олмади. Шундай қилиб баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Назорат учрашуви.
Тошкент. 27.01.2015

"Локомотив" - "Машъал" 2:2
Голлар
: 0:1 Жаҳонгир Жиямуродов (20), 0:2 Зоҳир Қўзибоев (72), 1:2 Александр Гейнрих (82), 2:2 Дониёр Усмонов (90 пенальтидан)

"Локомотив": Аброр Каримов, Бобур Юлдашев, Жаничеч, Аркади Калайджан, Салим Мустафоев, Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Мирзаев, Бруна ди Силва, Санжар Шоаҳмедов, Александр Гейрних, Руслан Корян.

"Машъал": Ботир Носиров, Сирож Ҳамроев, Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шаймонов, Аббос Шодмонов, Ҳумоюн Муртозаев, Никита Букаткин, Зафар Тўраев, Жамшид Хасанов, Жаҳонгир Жиямуродов, Зоҳир Қўзибоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Фирдавс Асадов, Жавоҳир Илёсов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Турсунмурод Ҳамдамов,

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика