Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  3 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  4

"Машъал": Истиқболли режалар йўлида News

"Машъал": Истиқболли режалар йўлида

"Машъал" ўзининг кўп йиллик дастурини ишлаб чиқди ва амалда бу ишлар бошланган.
Бугун клубимизнинг мажлислар залида вилоят футбол федерацияси ва вилоятнинг барча туманларининг халқ таълими вакиллари иштирокида катта йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишнинг асосий мақсади "Машъал" ПФК ва вилоятда футболга эътиборни оширишга қаратилди. Клубнинг режаларидан ўрин олган дастур бўйича вилоятдаги энг иқтидорли ёшларни саралаб олиш, клубга жалб этиш бўйича ҳар бир туман вакиллари билан суҳбат ўтказилди.

Йиғилишни вилоят футбол федерацияси вице-президенти Норқул Даминов олиб борди.

"Вилоятимиз иқтидорлар билан тўла. Бизнинг олдимизда ҳар бир ёш иқтидорни тўғри йўлга йўналтириш ётибди. Унинг оилавий аҳволи, келиб чиқиши, миллатидан қатъий назар вилоятимизда футболни ривожи учун биринчи навбатда мактабларда тўғри йўлни танлашимиз керак. Вилоятимизда 1122 та ўрта мактаб бор бўлиб, улар 13 та туманда  жойлашган. Биз ҳар бир туманни вилоятимизнинг учта "Насаф", "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларига бириктирамиз. Тумандан чиқаётган ҳар бир футболчи учун мана шу клублар жавобгарликни зиммасига олади" - , дейди Норқул Даминов.

Ундан ташқари вилоятда амалга оширилган ишлар эмас, амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида ўйлаш кераклигини ҳам таъкидлади.

"Бу йил Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Зуфарович топшириғи билан ҳар бир футбол федерацияларида махсус диклорациялар тўлдирилади. Нафақат келишилган ўйинлар, балки ёш кичрайтириш ҳам тегишли тарзда жиноий жавобгарликка тортилади. Футболдаги бу қора иллатни йўқ қилиш барча халқ таълим вакиллари зиммасига ҳам келиб тушади" - , дея қўшимча қилади.

"Миришкор, Касби, Яккабоғ, Чироқчи, Муборак туманларидаги ёш футболчиларни саралаш учун "Машъал" клуби алоқадордир. Бу клуб билан бирга туманлар бирга иш олиб боради" - дейди вилоят футбол федерацияси вице президенти.

Шундан сўнг сўзга клуб вакилллари Илҳом Абдуғаниевич ва Абдураҳмон Юмангулов ҳам сўзга чиқди.

"Машъал"нинг ўз истиқболли режалари бор. Ана шу режаларимиздан ўрин олган ушбу дастур бўйича бугун йиғилганмиз. Вилоятда футболни ривожи учун меҳнат қилаётган ҳар бир вакил олдида катта маъсулият бўлади” - , дейди клуб директори.

Йиғилиш якунида вилоятнинг барча туман вакиллари иштирокида ҳар ойда йиғилиш ташкил этиш ва хисоботлар билан таништириш белгилаб ўтилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика