Latest news

18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  5 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  1 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  6 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   1 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  8 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  1

"Машъал": «Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан News

"Машъал": «Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан

"Машъал" Олий лиганинг навбатдаги турини Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.

9-турдан ўрин олган мазкур баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ўтган турда Жиззахда мағлубиятга учраган "Бунёдкор" ва ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаган "Машъал" ўртасидаги баҳс қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бугун жамоаларнинг ёшлари "Бунёдкор" академияси майдонида тур ўйинини ўтказади. Баҳс 17:00 да старт олади ва ўйинни Рустам Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ўйинда "Бунёдкор" ёшларига фақатгина Наримон Хасанов ёрдам бера олмайди. 

Эртага асосий таркиб ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва бу баҳсни Бахтиёр Номозов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин эса 18:30 да старт олади. Минори Сато огоҳлантиришлари тўрттага етгани боис "қалдирғочлар"га ёрдам бера олмайди.


"Машъал"га қарши Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Мирзоҳид Ғофуров каби футболчилар биринчи марта майдонга тушишлари мумкин.


"Машъал" ўйинга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда ва бугун "Бунёдкор" академияси майдонида ўйин олди машғулотлар бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси, 9-тур. 
14 май (пайшанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  17:00
Ҳакам:
 Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лига, 9-тур.  
15 май (жума)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  18:30
Ҳакамлар:
 Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика