Latest news

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  1 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  100 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар News

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар

Биринчи лиганинг навбатдаги турида “Машъал” ва “Андижон” жамоалари Муборакда ўзаро кураш олиб боришди.
Бу ўйинда майдон эгалари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Баҳс якунига етгач, одатдагидек ҳар икки жамоа бош мураббийларидан интервью олдик.

Александр Хомяков (“Машъал” бош мураббийи):
-   Бугун баҳсда ғалаба қозониш анча қийин бўлди. Аслида ҳам шундай бўлишини ўйиндан олдин сезгандик. Биз “Андижон”нинг яхши ўйин кўрсатишини билардик. Хўш, ниманинг эвазига ғалаба қозондик? Биринчи навбатда иштиёқ ва албатта рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслик эвазига. “Андижон” кучли жамоа экан.

-   Сизга биринчи бўлим ёқдими?
-   Мураббий сифатида менга ҳар доим нимадир ёқмайди. Шогирдларим биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда секин ҳаракат қилишди. Бу орада рақиб бўшлиқларни тўлдира олди.

-   Жамоа сардори Дилявер Ваниев нега майдонга тушмади?
-   Унга бироз дам олиш фурсатини бердик. Ваниев кўп ўйинларда майдонга тушмоқда ва толиқиб қолмаслиги учун дам беришга қарор қилдик.

-   Клишин захирадан тушиб гол урди.
-   Ҳа, у ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва бундан хурсандман.

-   Ойбек Полвонов жамоага киришиб кетдими?
-   Ҳали тўлиқ эмас. Лекин секин-аста унинг ҳам ўйинида ўсиш кузатиляпти.

Азамат Абдураимов (“Андижон” бош мураббийи):
-   Ўйин қизиқарли кечди. Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси кўпинча шундай ўтади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Эҳтимол бу узоқ йўл босиб келганимиз билан боғлиқдир. Аммо танаффусдан кейин яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Биз биттадан кўп тўп киритишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ўйин охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Бу ерга келишдан олдин “Машъал”нинг ўйин услубини жиддий ўргангандик. Бугунги баҳсда менга ҳакамлик сира ёқмади. Айниқса, биринчи таймда ҳакам ўйинни жуда паст савияда бошқарди.

-   Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол хусусида нима дея оласиз?
-   Бу ерда “Машъал” омад туфайли ғалаба қозонди дейиш мушкул. Чунки тан олиш керак, рақиб ўйиннинг охирларини анча кучли ўтказди. Кетма-кет ҳужум уюштирди. Ва мана шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди деган фикрдан йироқман, фақат ҳужум қилаётган жамоанинг омади келиб қолди.

-   Негадир Асқар Жадигеровнинг иккинчи таймда ўйини қовушмади.
-   Жадигеров айни пайтда жамоамизнинг етакчиси ҳисобланади. Лекин жамоа мағлубиятга учраганда бу алоҳида бир ўйинчининг яхши ўйнамаганидан дарак бермайди, балки бутун жамоа шунга сабабчи бўлади. Бугунги учрашувда Жадигеров қўлдан келганча ҳаракат қилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика