Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

«Машъал-2» «Шердор»ни кичик ҳисобда мағлуб этди News

«Машъал-2» «Шердор»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларининг 8-тури якунланди.
Муборакда ўтган "Машъал-2" - "Шердор" учрашувида муборакликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувни меҳмонлар ҳужумкор бошлашди. Кетма-кет ҳужумлар ҳимоядаги ишончли ўйин орқали бартараф этилди. 15 дақиқада Шерзод Камоловнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбасини Раҳим Давронов қайтаришга эришди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда эса тўла устунлик "Машъал-2" тарфига ўтди. Ҳумоюн Мутозоев ва Шоҳжаҳон Аббосовлар бирга бир вазиятдан фойдалана олмаган бўлса, Аслиддин Абдиев тўпни дарвоза олдида аниқ йўллай олмади.  Фақатгина 55 дақиқага келиб Ҳумоюн Муртозаев чап оёғида дарвозанинг пастги бурчагини аниқ нишонга ола билди.

Ушбу учрашувда ғалаба қозонган "Машъал-2" турнир жадвалини ўз ўрини бироз бўлса ҳам яхшилаб, хавфли ўринда йироқлашди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал-2" навбатдаги учрашувни 7-май куни яна ўз майдонида "Ғаллакор" жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон Биринчилиги, биринчи босқич
«Ғарб» минтақаси, 7-тур учрашуви
4 май, якшанба
 «Машъал-2» (Муборак) – «Шердор» (Самарқанд) 1:0
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро), Ш. Раҳматов (Бухоро)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
Гол: Ҳумоюн Муртазоев 55
Огоҳлантириш: Аъзамжон Абдурафиқов (80)

"Машъал-2": Раҳим Давронов, Фозилбек Деҳқонов, Шоҳжаҳон Қиличев, Турсунмурод Ҳамдамов, Жаъфар Исмоилов, Ҳумоюн Муртозаев (Миржалол Қосимов 90 ), Сирожиддин Гулямов, Шамсиддин Саъдуллаев (Сардор Абдураимов 55), Аслиддин Абдиев (Шоҳжаҳон Аббосов 58), Бобур Тўраев, Муни Мирмуҳсин Юсупов (Бекзод Раҳмонов 46)
Захира: Ҳусан Олимжонов, Ойбек Жўраев,  Элдор Холмирзаев

"Шердор": Шуҳрат Муродов, Бахтиёр Очилов, Санжар Акрамов, Темур Дадашев (Ҳамдам Раҳмонов 77), Шерзод Камолов, Убайдулло Набиев, Амиржон Аминжонов (Муҳаммад Муродов 74), Бобошер Бобооҳунов (Аъзамжон Абдурафиқов 46), Озод Турсунов, Турғун Қобилов, Анвар Носиров (Ислом Сапаров 56)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика