Latest news

13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  2 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  12 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  5 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  30 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  24 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1

«Машъал-2» сафарда ғалаба қозонди News

«Машъал-2» сафарда ғалаба қозонди

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига баҳслари бўлиб ўтди.

Биринчи лигада иштирок этиб келаётган  "Машъал-2" сафарда «Ғаллаорол» жамоаси билан баҳс борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Ўйиннинг 21 дақиқасида, Муҳриддин Ризвонов яратилган қулай вазиятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган холда учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Танаффусдан кейин табиийки майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди, кўпгина вазиятларда жамоамизга омад етишмади. Баҳснинг 60 дақиқасида муборакликлар пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Бироқ 11 метрлик жарима тўпинидан иқтидорли ҳужумчи Бобур Фарҳодов рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилаолмади.

Сўнгги дақиқаларгача баҳс қизғин ва муросасиз кечсада ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа «Машъал-2» сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди. Мухлислар яхши эслашса керак, ғаллаоролликлар жорий йилги чемпионатда аввалига ўз майдонида «Андижон» кейинчалик “Цементчи” билан бўлган учрашувда дуранг қайд этиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Боиси улар чемпионат пешқадамларидан муҳим бир очкони тортиб олишга муваффақ бўлганди. Шунинг учун айтиш мумкинки, ёш “Газчилар”нинг сафардан ғалаба билан қайтиши таҳсинга лойиқ.

Умид қиламизки, кейинги турларда ҳам Диёр Мирзабоев бошқарувидаги жамоамиз ўзини кўрсатади.


"Машъал-2" жамоаси матбуот хизмати Бунёд Андаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика