Latest news

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  2 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  6 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

"Машъал-2" мавсумга тайёргарлик кўрмоқда News

"Машъал-2" мавсумга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи "Машъал-2" жамоамиз айни вақтда иккинчи босқич учрашувларига жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.
Дилшод Андаев бошқарувидаги жамоа 15-25 июль кунлари тоғда ўн кунлик йиғин ўтказди. Ушбу йиғиндан сўнг машғулотлар Муборакда бўлиб ўтмоқда. Кеча жамоа навбатдаги назорат учрашувини биринчилик вакили "Аланга"га қарши ўтказиб,  2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Голларни Аҳрор Иноятов ва Фаёз Мусурмоновлар киритди.

Назорат учрашуви. Муборак

"Машъал-2" - "Аланга" 2:2
Голлар:
Аҳрор Иноятов, Фаёз Мусурмонов

Навбатдаги назорат учрашуви ҳам "Аланга"га қарши  8 августда Косонда бўлиб ўтади.

"Машъал-2"  таркибида баъзи ўзгаришлар бўлган. Жамоани Фозилбек Дехқонов ("Хотира-79"га), Элдор Холмирзаев (иккинчи лигага), Суннатилло Хошимов (номаълум)лар тарк этди. Таркибга эса ёшлар жамоасидан Темур Маматов, Жасур Абдураҳмонов қўшилган. Академиямизнинг 1998 йилда туғилган ёшларидан Бакир Муртозаев, Раҳим Шарипов, Жаҳонгир Мақсудов, Аброр Тошқўзиевлар ҳам биринчи лига жамоаси билан бирга.

Кеча биринчи лигага қуръа ташлаш бўлиб ўтди. Унга кўра "Машъал-2" дастлабки икки учрашувини сафарда 16-19 август кунлари "Пахтакор-2" ва "Истиқлол"га қарши ўтказади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика