Latest news

19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  24 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  4 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  6 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  4 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

"Машъал-2" - "Андижон" учрашувидан кейинги фикрлар News

"Машъал-2" - "Андижон" учрашувидан кейинги фикрлар

"Машъал-2" ва "Андижон" жамоалари (0:1) ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал учрашувидан кейин иккала жамоа мураббийлари ўйин тўғрисида фикрларини билдиришди.
Дилшод АНДАЕВ (“Машъал-2” жамоаси бош мураббийи):
- Бугун шогирдларим кўрсатган ўйин ёқди. Аммо яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Албатта, олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида фарқ бор. Агар бугун ғалаба қозонганимизда футболчиларда ўзларига бўлган ишонч ортарди. Негадир сўнгги пайтларда имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бугун ҳам шу сабабли мағлубиятга учрадик. Камчиликларимиз устида ишлашда давом этади. Ўз навбатида “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман ва кейинги босқичда ҳам омад тилайман.
Гарчи, рақибимиз олий лига жамоаси бўлишига қарамай, майдонга ғалаба қозониш мақсадида тушгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Яна бир бор айтаман, болалар ёмон ўйнашгани йўқ.

Олег ТЮЛЬКИН (“Андижон” жамоаси катта мураббийи):
- Ўйин жамоамиз устунлиги остида ўтди ва якунда ғалабани қўлга киритдик. Бугун йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди, аммо кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятлар бўлди. Фақат бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Гарчи кичик ҳисобда бўлса-да, керакли натижага эриша олдик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Рақибдан кучли эдик ва ғалабани қўлга киритиб нимчорак финалга йўл олдик. Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичида ҳам мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.  
 “Машъал-2” ёшлардан иборат бўлган яхши жамоа эканлигини айтиб ўтишим керак. Таркибида иқтидорли болалар кўп ва уларни ёрқин келажак кутяпти дея оламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика