Latest news

22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  5 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  13 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0

«Машъал»: 13 йиллик анъана давом этади News

«Машъал»: 13 йиллик анъана давом этади

Олий Лига 20 турида «Машъал» жамоаси ўз майдонида ўн уч йиллик анъанани давом эттирган ҳолда «Навбаҳор» жамоаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйинда ҳар иккала жамоа футболчилари ўзларини аяб ўтиришмади. Ўйиннинг 23 дақиқасида Никита Павленко чап қанотдан тўпни шериклари томон оширди. Тўп меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аъзамжон Алиевнинг қўлига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва ҳакам иккиланмасдан пенальти белгилади.11 метрлик жарима тўпини Шаҳзод Шайманов аниқ амалга оширди 1-0.

Наманганлик футболчилар орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди. Ушбу вазиятда Азизбек Турғунбоев бурчак тўпини амалга оширди ва Неманя Ёванович боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди 1-1. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш имкониятлари юзага келган бўлсада, 1:1 ҳисоби танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимни «Газчилар» янада ҳужумкорлик билан бошлади. Учрашувнинг 59- дақисида Мубораклик муҳлислар ёқимтойи ва жамоа юрагига айланиб бораётган Зафар Тўраев ўзининг алдамчи ҳаракати ва маҳорати евазига икки ҳимоячи ва дарвозабон Асилбек Амановни ҳам алдаб бўш қолган дарвозага йўллаб ҳисобни 2-1 етказди. Голдан руҳланган «Машъал»чилар яна ҳужумкорликни кучайтирди. Сўнги дақиқаларда бир неча бор қулай вазиятлардан унумли фойдаланганларида ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди. Шундай бўлсада Мубораклик футболчилар ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда ўз майдонида 2-1 ҳисобида қалабага эришди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика