Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Мартинес – А Сериянинг янги тўпурари. Аргентиналикка жамоадошлари ва рақобатчиларнинг кучсизланиши ёрдам бермоқда News

Мартинес – А Сериянинг янги тўпурари. Аргентиналикка жамоадошлари ва рақобатчиларнинг кучсизланиши ёрдам бермоқда

Қолганлар турли муаммоларни енгиб ўтиши талаб қилинади.

Душан Влахович – "сирли тулпор"

Сербияликнинг "кекса синьора"даги адаптацияси чўзилиб кетди – "Фиорентина"дан "Ювентус"га у А Сериянинг энг яхши тўпурарларидан бири сифатида ўтганди. 21/22-йилги мавсумнинг қолган қисмини янги коллективга қўшилиш учун кетган вақтга йўйишди. Янги мавсумда вазият у қадар осонлашмади – Душан жароҳат сабаб кўп ўйинларни ўтказиб юборди, майдонга тушган чемпионатнинг 27 учрашувида эса бор йўғи 10 та гол урди.


Ёзда Ромелу Лукакуни Туринга олиб келиш учун Влаховични "Челси"га бериб юборишлари мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ томонлар деталларни келиша олишмади – туринликлар футболчиси учун қўшимчасига пул ҳам талаб қилди. Ҳозирча бу келишувдан айнан италияликлар ютган, дейиш мумкин. Бу мавсум "Ювентус"ни Аллегри-Маньянелли менежерлар жуфтлиги бошқармоқда – уларнинг иккинчиси клубга ёзда келди ва "бьянконери" тўлиқлигича "3-5-2" схемасига ўтишди. Ҳужумнинг олдинги чизиғида эса Кьеза-Влахович жуфтлиги юзага келди. Федерико бунгача кўпроқ латераль сифатида, қанотга яқинроқ зонада ҳаракат қиларди. Бироқ эндииликда улар биргаликда туринликларнинг 12 та голидан 8 тасига муаллифлик қилишди.

Сербиялик иқтидор Аллегри талабларини тўлиқ тушуниб, клубга мослашиб бўлдими ва шундай темпда давом этадими ҳозирча айтиш қийин – аммо ҳужумчи ўша "Фиорентина"да 20 та гол урганди, демак, тахминий мўлжал аниқ.


Осимхенга жанжаллар ҳалақит қиляпти

"Виктор ўтган йилги натижани такрорлай оладими?", деган саволда аммолар жуда кўп. Неаполликларнинг ўйини ҳам ўтган мавсумдагидек эмас. Руди Гарсия қўл остида нигериялик страйкер янада кўпроқ эркинликка эга бўлди – тана тузилишидан фойдаланиб, у иккинчи қаватдаги курашларда фаол, чемпионларнинг янги устози учун бу муҳим ҳислат ҳисобланади. Лекин "Наполи"нинг ҳужуми соддалашгани туфайли бошқа етакчиларнинг кучли жиҳатлари юзага чиқиши қийинлашди – ўша Хвича учун ҳам вазият анча қийинлашган (унга бўш зоналар яратиб бера олишмаяпти).


Футболчи ва клуб ўртасидаги муносабатлар бузилган. Клуб матбуот хизмати "TikTok"даги саҳифасига Викторнинг омадсиз пенальтиси акс этган видеони юклади. Хазил ўхшамади – нигерияликнинг агентлари эса клубга судга бериш билан таҳдид қилишди. Футболчи неаполликлар ижтимойи тармоқлари билан шуғулланадиган жамоадан кечирим сўрашини кутмоқда – SMM-менежер футболчидан кечирим сўраб улгурди.

Вазият бутун жамоага таъсир қилмоқда – Осимхен "Удинезе" билан ўйиндан аввал. Бироқ... Учрашудва гол уришга эришган Виктор уни жамоа даврасида нишонлади. А Серия доирасида 4 та гол мавжуд. Буёғига натижа қандай бўлиши можаронинг нима қандай якунланишига бевосита боғлиқ.


Тўпурарлар пойгасида энг яхши вазият Лаутаро Мартинесда

Лаутаронинг ўзи ажойиб спорт формасида ва стабиль ўйин кўрсатмоқда. Ўтган икки мавсумда аргентиналик 21 тадан гол урган ва охирги 4 мавсум камида 20 та самарали ҳаракати билан мақтана олади.

Қўшимчасига, "Интер" титул учун курашга қайтмоқда – ваҳоланки Онана ва Лукаку кетгач, бунга ишониш қийин бўлганди. "Нерадзурри" трансфер бозорида яхши иш олиб боришди ва керакли зоналарга янги футболчилар олиб келди. Қизиқ томони бунинг учун клуб бор йўғи 64 миллион евро сарфлади. Миланликлар "Аталанта", "Ювентус", "Наполи" ва "Милан"дан камроқ сумма ишлатди.



Авваллари аргентиналик Ромелу Лукаку билан биргаликда ҳаракат қилган ва яхши ўйин кўрсатарди. Бельгиялик кетгач, Мартинес ҳам йўқолиб қолишини тахмин қилганлар ҳам бўлганди. Лекин "нерадзурри"нинг омади бу борада ҳам чопди – Маркус Тюрам эркин агент сифатида жамоа сафига келиб қўшилди. Форвардлар тезда тил топиша олди ва 6-турдан кейин Лаутаро 5 та голи билан А Серия тўпурарлари жадвалида якка етакчи бўлиб турибди.

Бунгача футболчи яхши статистикаси билан ҳам Чиро Иммобиле, Душан Влахович ва Виктор Осимхен сингари футболчилар соясида қолиб кетаётганди. Аммо бу мавсум стартида Мартинеснинг даври келганга ўхшамоқда.


"Сассуоло" тўпурарлари сенсацияга умид бермоқда

Мартинес, Кьеза, Влахович ва Жиру – жаҳон даражасидаги футболчилар ва уларнинг тўпурарлар пойгасида ТОП-5га киргани ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Бироқ кутилмаган номзодлар деярли доим топилади. Аввалги мавсумларда Мбала Нзола, Булайе Диа, Адемола Лукман, Жованни Симеоне ва Тэмми Абрахам каби номларни учратгандик. Уларнинг ҳеч бири бир-икки мавсумдан кўп ўша даражани ушлаб тура олмади (Лукман бундан мустасно – унинг омадли мавсуми ўтган йили бўлди).

Ҳозир 6 та тур ортга қолган бир паллада кучли бешликда "Сассуоло"нинг бир йўла икки вакили кетмоқда: Андреа Пинамонти ва Доменико Берарди. Ҳар икки футболчи ҳисобида 4 тадан гол бор. Эътиборли жиҳати, Доменико тўрт мавсумдан буён 10 тадан кўп гол уришни уддаламоқда. Шу сабабли унинг статистикасини нисбатан нормал қабул қилишимиз мумкин – аммо Андреанинг прогресси (фақатгина 21/22-йилги мавсумда "Эмполи" сафида 13 та гол урганди) чиндан кутилмаганда юз берди.


А Серияда гол танқислиги

Бир қарашда Италияда топ-форвардлар етарли. "Рома" сафида Ромелу Лукаку бор, Лаутаро Мартинес "Интер"да "ёндирмоқда", "Ювентус"да эса Кьеза-Влахович жуфтлиги юзага келган, Неаполдаги Осимхен эса яхши формада бўлса, исталган ҳимояга бош оғриқ бўла олади. Бироқ унда қанақасига охирги 5 мавсумда 30 та гол маррасидан – фақатгина Криштиану Роналду ва Чиро Иммобиле ўтган. Португалиялик ўшанда 30дан ошиб улгурганди.


Чемпионатда тўп тепаётган футболчилар яқин йилларда бундай натижага эриша олмаса ҳам керак – Лаутаро 20-21 та гол оралиғида, қолганлар эса ундан ҳам орқароқда. Роналду лигани тарк этганига ҳам анча бўлди – ҳужумчилар цехидан эса фақатгина иккинчи-учинчи даражали футболчилар чиқмоқда. Мисол учун ўша Тюрам – страйкер эмас, кўпроқ диспетчер. Лукаку ва Жиру эса – А Серияда ўзларини АПЛдагидан эркинроқ ҳис қилсада, барибир ёши ўтиб бормоқда. Дибала эса Моуриньо тизимида муҳим футболчи бўлсада, голеадор эмас.

Бошқа томондан оладиган бўлсак, ўзи Италия чемпионати фалсафаси — азалдан топ даражадаги ҳужумчилар эмасди. 10 йил аввал ҳам умумий вазият бугунги ўхшаш эди. Шу сабабли бироз омади чопган страйкернинг тўпурарлик пойгасида чинакамига рақиби амалда бўлмайди. 


Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика