Latest news

19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  1 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  13 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  4 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   3 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  14

Март ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди? News

Март ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди?

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида март ойининг энг яхшилари тақдирланади.

ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада март ойининг энг яхшиларини аниқлашни бошлаганидан хабардорсиз.

ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.

Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади. Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.

Демак қуйида тўртта йўналишда мухлислар кимга қанча овоз беришганини тақдим этамиз. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолиблар 18 апрель куни 20:00да “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.


Март ойининг энг яхши мураббийи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Миржалол Қосимов - 57 фоиз
2.Илҳом Мўминжонов - 30 фоиз
3.Андрей Шипилов - 7 фоиз
4.Шота Арвеладзе - 6 фоиз

Март ойининг энг яхши футболчиси учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Азизбек Турғунбоев - 34 фоиз
2.Элгужа Григалашвили - 14 фоиз
3.Хуршид Ғиёсов - 13 фоиз
4.Бобир Абдихолиқов - 12 фоиз
5.Жалолиддин Машарипов - 11 фоиз
6.Жасур Ҳасанов - 10 фоиз
7.Суҳроб Нурулоев - 7 фоиз

Март ойининг энг яхши дарвозабони учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Ботирали Эргашев - 42 фоиз
2.Муроджон Зуҳуров - 27фоиз
3.Ўткир Юсупов - 17 фоиз
4.Элдорбек Суюнов - 10 фоиз
5.Зафар Сафоев - 4 фоиз

Март ойининг энг чиройли голи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Азизбек Турғунбоев - 36 фоиз
2.Азизжон Ғаниев - 17 фоиз
3.Санъат Шихов - 14 фоиз
4.Икром Алибоев - 9 фоиз
5.Жалолиддин Машарипов - 7 фоиз
6.Элгужа Григалашвили - 5 фоиз
7.Филип Райевац - 5 фоиз
8.Андрей Сидоров - 2 фоиз
9.Суҳроб Нуруллоев - 2 фоиз
10.Жавлон Иброҳимов - 2 фоиз


П.С. Бу фақат мухлислар томонидан берилган овозлар. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолиблар 18 апрель куни соат 20:00да “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика