Latest news

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

Март ойида "Динамо" мураббийлар штаби тенгсиз News

Март ойида "Динамо" мураббийлар штаби тенгсиз

Март ойида одатдагидек Ўзбекистон чемпионати баҳслари старт олди ва 4та тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўтган ойда Самарқанднинг "Динамо" клубига Ўзбекистоннинг "Лестери" деган лақаб қўйилди. Бунга етарли сабаблар бор албатта. Ўтган мавсумда биринчи лигада иштирок этиб қайтган "Динамо" элитага қайтишини Бекободдаги ажойиб ғалаба билан бошлади - 2:0. Сўнгра "Шўртан" 3:0 ҳисобида тор-мор этилди. Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлган "арслонлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб чемпионатни кетма-кет 3та ғалаба билан бошлади! Бундан ташқари жамоа мана шу ўйинларда умуман гол ўтказгани йўқ. Ойнинг сўнгги кунида "Динамо" "Навбаҳор"га ютқазиб қўйганини ҳам қўшимча қилиб қўйиш керак. Лекин дунёда мағлуб бўлмайдиган жамоа умуман йўқ.

Шу сабабли кўпчилик "Динамо"нинг сенсацион "юришини" ўтган мавсум Клаудио Раньери бошчилигида Англия премьер-лигасида ғолиб бўлган "Лестер"га ҳам қиёслашди. Жамоа сафида деярли юлдуз футболчилар йўқлиги, ёш ва ғайратли ўйинчиларнинг майдонда борларини бериб ўйнашлари туфайли мазкур натижалар қайд этилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра март ойининг энг яхши мураббийи деб "Динамо" клуби мураббийлар штаби тан олинди. Жамоа бош мураббийи Олег Тюлькин чемпионат бошланишига оз фурсат қолганида жамоани қабул қилиб олди ва шогирдларини ғалабалар сари бошлай олди. Жамоанинг ғалабаларида Илҳом Шариповнинг ҳам каттагина хиссаси борлиги барчага ойдек равшан. Бундан ташқари мураббий Учқун Қобилов ҳам бу штабда анчайин самарали меҳнат қилмоқда.  

Мавсумни яхши бошлаган "Динамо" кейинги ойларда ҳам бу ғалабали юришини давом эттира олармикин. Биргаликда кузатишда давом этамиз.

Март ойида шунингдек "Локомотив" мураббийлар штаби, "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков ҳам ўз жамоалари билан ижобий натижалар қайд эта олишганини қайд этиш лозим.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика