Марсьялнинг МЮда қолиши АҚШ турнесига боғлиқ
20 jul 2018 07:50
News
Марсьялнинг МЮда қолиши АҚШ турнесига боғлиқ
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль кейинги мавсумда ҳам жамоада қолиши мумкин.
Бунинг учун у МЮнинг АҚШда ўтадиган турнесида ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этиши лозим, дея хабар бермоқда Mirror нашри.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Жозе Моуриньо 22 ёшли футболчининг ҳаракатларидан у қадар қониқмаяпти ва унга сўнгги имкониятни тақдим этмоқчи. Агар у АҚШдаги турнеда ўзини кўрсата олса, клуб футболчини трансферга қўймайди.
Футболчининг хизматларига эса “Тоттенҳэм” жиддий равишда қизиқмоқда. Футболчининг МЮ билан шартномаси янги мавсум сўнггида ниҳоясига етади.
Марсьяль 2015 йили “Монако”дан МЮга кўчиб ўтганди. Ўтган йилги Англия чемпионатида у 30 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол уришга эришди.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments