Latest news

08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2

Марсело яна дисквалификация қилиниши мумкин News

Марсело яна дисквалификация қилиниши мумкин

"Реал" ҳимоячиси Марсело яна бир ўйинга четлатилиши мумкин.

Испания кубоги 1/8 финалида "Эльче"га қарши ўйинда "Реал" ҳимоячиси қизил карточка олди. 102-дақиқада Марсело қарши ҳужумда Тете Морентени Андрей Лунин дарвозаси томон зарба беришига тўсқинлик қилмоқчи бўлиб, рақибнинг чап оёғини чалиб олди ва Тете майсазорга йиқилди.

Бош ҳакам Хорхе Фигероа Васкес буни охирги чора сифатида баҳолади ва бразилиялик футболчига қизил карточка кўрсатишга қарор қилди.

Аммо воқеа шу билан тугамади: AS нашри хабарига кўра, ҳакамга қарата айтилган сўзлари туфайли Марсело яна бир ўйинга қўшимча дисквалификация қилиниши мумкин. Газетанинг ёзишича, қизил карточка олгач, бразилиялик ҳимоячи ҳакамга қарата: "Сен жуда ёмонсан", деб айтган. Собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалеснинг фикрича, Марсело икки карра жазоланиши мумкин - қизил карточка ва ҳакамга айтилган сўзлар учун.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика