Latest news

22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  0 22:10Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  10 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  16 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  16 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8

Марсело Гальярдо: "Мураббийлар штаби билан Бенземани Наманганга олиб келмасликка қарор қилдик" News

Марсело Гальярдо: "Мураббийлар штаби билан Бенземани Наманганга олиб келмасликка қарор қилдик"

ОЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Навбаҳор" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Ал Иттиҳод" жамоаси бош мураббийи ва футболчи Аҳмад Хегазилар матбуот анжуманида иштирок этишди

- Жаноб бош мураббий эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Эртанги учрашув қизиқ кечади деган умиддаман. Яхши тайёргарлик кўрдик. Биз жамоани янгиламоқдамиз. Ушбу мусобақада имкон қадар узоқроқ иштирок этмоқчимиз. Эртага кучли рақибга қарши майдонга чиқамиз, аммо шунга қарамай ғалаба қозониш мақсадимиз.

Аҳмад Хегази

- Эртанги учрашув ва рақиб ҳақидаги фикрларингиз?

- Биз эртанги учрашувда кўпроқ ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз. Иккала жамоа ҳам мавсумни энди бошламоқда. Икки жамоада ҳам кучли футболчилар бор. Ҳар бир рақибимизни натижадан қатъий назар жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз.

- Эртанги учрашувнинг ўзидаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қилиш ниятингиз борми? Яъни мезбон сифатида ўйнайдиган учрашувимизда натижа катта аҳамиятга эга бўлмаслиги қанчалик реал?

- Эртага осон ўйин бўлади дея олмайман. Мен жамоага келганимга кўп вақт бўлмади. Бу қисқа вақт ичида мазмунли нарса яратиш осон иш эмас. Биз келажагимизни ўйлаб режа ва услуб тузамиз. Кўпгина футболчиларимиз ҳам терма жамоалар сафидан яқиндагина қайтишди. Эртанги учрашувда осонгина ғалаба қозонамиз демайман.

- Карим Бензема эртанги учрашувда иштирок этмаслиги аниқ бўлди. Бензема нима сабабдан Наманганга келмади?

- Бензема якка тартибда шуғулланмоқда. Бу мураббийлар штабинининг қарори. Кейинги ҳафтада уни жамоага қўшишни режа қиляпмиз.

Аҳмад Хегази

- Ўзбекистоннинг совуқ ҳавоси футболчиларга қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?

- Биз авваламбор яхши ўйин намойиш этишимиз керак. Об-ҳаво ва қолган жиҳатлар иккинчи даражада. Майдоннинг ҳолатини ҳам аъло даражада деб бўлмайди. Лекин биз ушбу шароитлардан хабардор эдик. Муҳими, эртага яхши натижа қайд этиш.

- Футболчи Марсело Грое нега жамоа билан бирга эмас? У ҳам Наманганга олиб кетилмади.

- Бунга сабаб легионерларга қўлланган лимит. Саудия лигасида биз 10тагача легионерни ўйнатишимиз мумкин, бироқ ОЧЛ баҳсларида 5та легионерни ўйнатиш мумкин. Гроҳи келмаганлигининг сабаби бу легионерларга қўйилган чеклов.

- Осиё кубоги-2023 мусобақаси доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бир нечта "Навбаҳор" футболчилари иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатдингизми?

- Албатта. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим, аммо биринчи навбатда мен ўз футболчиларимнинг терма жамоадаги иштирокларини кузатишга мажбур эдим.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика