Latest news

23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  14 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  5 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  6 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  172 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7

Марсело чорак финалда майдонга тушадими? Бош мураббий футболчи ҳолати ҳақида маълумот берди News

Марсело чорак финалда майдонга тушадими? Бош мураббий футболчи ҳолати ҳақида маълумот берди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Бельгияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 1/8 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

- Бизда турли услубларда ўйнай оладиган футболчилар бор. Ҳар хил гол уришимиз мумкин. Мексика дарвозасига биринчи голимиз тўп назоратидан сўнг амалга ошди. Қарши ҳужумлардан ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилганмиз.

Майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида Неймар, Дуглас Коста, Виллиан ва Жезус бирга-бир ўйнай олади. Пенальти? Улар турлича бўлади. Ўша вазиятга киришиб кетиш муҳим. Пенальти борасида бизда жиддий хатолар бўлмади.

- Сиз доимо керак бир даражада ўйнаш кераклигини айтасиз. Бельгияни мағлуб этиш учун ҳозирги савият етарлими?

- Рақиб нима қилишини билмайман. Бу мен учун катта чақирув. Планкани кўтаришимиз керак. Спортчи сифатида ғолиб бўлганман, мени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топишган пайтлар бўлган, бундан яхшироғига қодирман деб ўйлаганман. Футболчиларим эртага янада кучлироқ ўйин кўрсатишига умид қиламан.

- Марсело тайёрми? Жезуснинг ҳолати қандай, чунки у ҳозирча гол урмаяпти.

- Жезус ўйинимизга ранг-баранглик киритмоқда. Фирминонинг голидан сўнг унга раҳмат айтдим. Марсело? Унда муаммолар бор. Фелипе Луис унинг ўрнини эгаллади, аммо Марсело билан ҳозир ҳаммаси жойида. У қайтади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика