Latest news

23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  8 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  2 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4

Марокаш "учириб юборган" испанлардан бир қанча антирекордлар News

Марокаш "учириб юборган" испанлардан бир қанча антирекордлар

ЖЧ-2022нинг нимчорак финали доирасидаги Марокаш - Испания баҳси якунланди.

Унда испанлар қўшимча бўлимлар ва ҳатто пенальтилар сериясида ҳам марокашликлар постига йўл топа олмади ва мундиални тарк этди.

Қайд этиш керак, испанияликлар катта турнирларда кетма-кет бешинчи марта қўшимча бўлимларда ўйнади - ЖЧ-2018да пенальтилар сериясида Россиядан мағлуб бўлган Испания Евро-2020да кетма-кет Хорватия, Швейцария ва Италия билан қўшимча таймларда ўйнади ва итальянлар тўсиғидан ўта олмади. ЖЧ-2022да эса Марокаш термаси Испаниядан серияда устун келди.

Шунингдек, 2010 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Испания термаси кетма-кет учинчи марта 1/8 финалдан ўта олмаяпти.

Ундан ташқари, Испания жаҳон чемпионатлари тарихида пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш бўйича "етакчи" бўлиб олди. Терма 5 сериянинг 4тасида мағлуб бўлди. Бунгача улар Англия ва Италия билан тенг натижа кўрсатаётганди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика