Latest news

11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3

Марокаш терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Марокаш терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Tags :  Марокаш
Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак рақиби - Марокаш айни пайтда Туринда машғулот ўтказмоқда.

Эвре Ренар бошчилигидаги жамоа Туринда "Ювентус"нинг Виново қароргоҳида шуғулланишмоқда. Жамоа эртага "Стадио Олимпико" стадионида Сербия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шундан сўнг Марокаш Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун Касабланкага йўл олади.

Марокаш Жаҳон чемпионатида Испания, Португалия ва Эрон терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Улар гуруҳдаги Эронга қарши учрашувга тараддуд кўриш мақсадида ҳам спарринг рақиб сифатида айнан бизнинг терма жамоани танлашган.

Қуйида Сербияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик кўраётган Марокаш терма жамоасининг Туриндаги машғулотидан фотолавҳаларни тақдим этамиз.


Марокашнинг Сербия ва Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Яссин Буну ("Жирона", Испания)
Мунир Муҳаммади ("Нумансия", Испания)
Аҳмад Ризо Тагнаути ("Иттиҳод де Тангер", Марокаш)

Ҳимоячилар:
Ашраф Ҳакими ("Реал Мадрид", Испания)
Жавад Ал Ямиқ ("Женоа", Италия)
Бадр Банун ("Ража Касабланка", Марокаш)
Меҳди Бенатиа ("Ювентус", Италия)
Ромаин Саисс ("Вулверхемптон", Англия)
Набил Дирар ("Фенербахче", Туркия)

Ярим ҳимоячилар:
Ҳаким Зийеш ("Аякс", Голландия)
Карим Эл Аҳмади ("Фейеноорд", Голландия)
Софьян Буфаль ("Саутгемптон", Англия)
Юнус Белҳанда ("Галатасарой", Туркия)
Файсал Фажр ("Хетафе", Испания)
Муборак Бусуффа ("Ал Жазира", БАА)
Одил Тараабт ("Женоа", Италия)
Амин Харит ("Шальке", Германия)
Софьян Амрабат ("Фейеноорд", Голландия)
Усама Ассаиди ("Твенте", Голландия)
Закариа Лабяд ("Утрехт", Голландия)
Ясин Аюб ("Утрехт", Голландия)

Ҳужумчилар:
Холид Бутаиб ("Йени Малатяспор", Туркия)
Нурдин Амрабат ("Леганес", Испания)
Аюб Эл Кааби ("Беркане", Марокаш)

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика