Latest news

15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  0 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  14 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20 News

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20

Халқ қалбидан жой олиш бахти ҳар кимга ҳам насиб этмайди.

Яқингача Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида ҳеч ким билмасди. 

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20.


Ижтимоий тармоқларда, сайтларда терма ҳақидаги хабарлар остидаги изоҳларнинг деярли барчаси ижобий ва самимий тарзда қолдирилган. Мухлислар, ёшу қари умуман барча йигитларга ажойиб ғалабалар учун, мардона кураш учун миннатдорчилик билдирмоқда. Терма жамоамизнинг ўйинлари, йиқилиб қайта тура олиши ва йигитларнинг ғалабаларни ўзига хос тарзда нишонлашлари менга Қатарда бўлиб ўтган ЖЧдаги “Марокаш эртаги”ни эслатиб юборди. Ҳиссиётлар ҳам ўхшаш. Голни сажда қилиш орқали нишонлаш. 

Терма етакчиларидан бири Аббосбек Файзуллаевнинг ғалабани онаси билан бирга нишонлаши ҳаммаси ажойиб. Дарвозабонимиз Отабек Боймуродовнинг ўзини тутиши, доимий табассум билан ҳаракат қилиши (Яссин Бунуга ўхшатдим) қалтис, босим кучайган вазиятларда шерикларига хотиржамлик тақдим қилаётгани айни ҳақиқат.


 Австралияга қарши ўйинда ҳисобда ортда бораётканимизда ҳам терма аъзоларининг кўзларида хотиржамлик кўриниб турганди. Мундиал масаласи ҳал бўлаётган дақиқаларда ортда бораётиб гол уриб кейин пенальтилар церийасида ғалаба қозониш учун маҳоратнинг ўзи камлик қилади. Йигитлар руҳий томонлама анча улғайишган, бу борада футболчиларнинг оила аъзоларига, ота-оналарига алоҳида «respect».

Бугунги ўйин ҳақида.

Финал остонасида Жанубий Кореяда ҳам бизникиларда ҳам босим йўқ. Асосий вазифа уддалаб бўлинган. Корейсларнинг ўйин услуби, тахминий ўйин картинаси, устун ва камчиликлар булар хусусида тўхталмайман. Бироз олдин сайтимизда ўйин превюси тақдим этилди.

Халқ оғзаки ижодида бир ибора бор “эртакларнинг якуни яхшилик билан тугайди”. Йигитлар аллақачон эртак яратиб бўлишди, давомини эса бугун 19:00 да «Бунёдкор» стадионида ёки Узрепорт Тв орқали кўришингиз мумкин бўлади.

Жалолиддин Халилов.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика