Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Марокаш бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? News

Марокаш бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди?

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар Ўзбекистон термасига қарши учрашувдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олдимда иккита ўртоқлик учрашуви бор эди, бу баҳсларда мен барча футболчиларни синовдан ўтказиб оламан. Ҳозирча учрашувга танланадиган таркиб борасида аниқ фикр билдира олмайман. Албатта, бугун Ўзбекистонга қарши ўйинда Сербия билан учрашувда захирада ўтирган футболчиларнинг хизматидан кўпроқ фойдаланаман", - деди Ренар.

Суратда: Эрве Ренар ва "Аякс" аъзоси Ҳаким Зийеч.


Бугунги учрашувда Франция фуқаролигига эга, Франциянинг турли ёшлардаги термаларида ўйнаган "Шальке-04"нинг 20 ёшли футболчиси Амин Харит, шунингдек, "Фейеноорд" футболчиси Яссин Аюб, Голландиянинг "Утрехт" жамоаси аъзоси Закария Лабьяд, 2018 йилги Африка Миллатлар кубогида порлаган Айюб Эл Кааби каби футболчилар асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Улар 24 март куни Сербияга қарши учрашувда майдонга тушмаган.

Марокаш терма жамоаси ЖЧ бошлангунига қадар Словакия ва Эстония термаларига қарши учрашувлар ўтказади.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика