Latest news

00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  0 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  1 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  0 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  124 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28

Марлон: "Финал баҳси фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади" News

Марлон: "Финал баҳси фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси аъзоси Марлон сайтимизга интервью берди.

"Барча табриклар учун миннатдорчилик билдираман. Менинг фикримча, бугун жуда қийин баҳс бўлди. Украина анча жиддий қаршилик кўрсата олди, аммо шунга қарамай биз ўйинга қайта олдик ва "камбэк" амалга оширдик. Ўйин давомида ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни ишга солишимиз керак бўлди. Жамоа ўзининг тўлиқ салоҳиятини кўрсата олмаган бўлса ҳам, бугунги ўйинимиз финал йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлди. Биз кейинги босқичга ўтганимиздан хурсандмиз. Украина терма жамоаси кучли жамоа эканлигини исботлади. Биз бугун уларга қарши анча қийналдик. Кейинги баҳс бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим учрашув бўлади. Қаршимизда иккита кучли терма жамоа бор. Аргентина билан битта қитъадан жой олганмиз ва улар қанчалик кучли эканлигини биламиз. Франция эса жуда барқарор ва ишончли ўйин намойиш этиб келмоқда. Биз финалга тайёрмиз", - дея фикр билдирди Марлон.



Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика