Latest news

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  14 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Марко Станоевич: "Насаф"дан кетишим мумкин эди, фақат..." News

Марко Станоевич: "Насаф"дан кетишим мумкин эди, фақат..."

"Насаф"ни кўплаб футболчилар тарк этаётган паллада ўтган мавсум жамоада тўп тепган сербиялик легионер Марко Станоевич "аждарлар" сафида қолишга қарор қилди.

Ортда қолган давр мобайнида кўпчилик мухлисларнинг меҳрини қозонган футболчи янги мавсумни "Насаф"да бошлайди. У клуб билан янги шартномага имзо чекди. Биз бу борада Марконинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Марко, бу йил ҳам "Насаф" шарафини ҳимоя қилишингиздан мухлислар хурсанд бўлишгани табиий. Сизга кўплаб жамоаларнинг таклифлар тушганига қарамасдан жамоада қолишингизга нима туртки бўлди?

- Жорий мавсумда ҳам "Насаф" сафида тўп тепишимдан хурсандман. Шу йилнинг охирига қадар янги шартнома имзоладим. Таклифлар бўлгани рост. Лекин, якунда Қаршида қолишга қарор қилдим. Сабаб сифатида нимани кўрсатишим мумкин? "Насаф"дан фақатгина жуда ҳам яхши таклиф бўлса, кетаман деб айтгандим. Шахсан ўзимга бу ерда ўйнаш ёқади. 

- Сўнгги вақтларда рўй бераётган муаммолар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда? Эшитишимизга қараганда, муҳит унчалик яхши эмас экан...

- Жамоада ҳар доим ички муҳит яхши бўлган. Мен бу борада муаммо кўрмадим. Ўтган мавсум молиявий томондан қийинчиликларга дуч келинди. Шунга қарамасдан, совринли ўринлар учун курашдик. Муаммолар натижаларимизга таъсир қилмаслигига ҳаракат қилдик. 

- Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев каби футболчилар бошқа клубларга йўл олишди. Улар жамоанинг етакчилари эди...

- Кенжабоев, Абдихолиқов, Шароф биз учун муҳим футболчилар эди. Улар ўзларини бошқа жамоада синаб кўришни лозим топишди. Бунга нормал ҳолат сифатида қараш керак. "Насаф"да ёш футболчилар кўп. Бу мавсумда улар ўзларини кўрсатишларига ишонаман. 

- Янги мавсум учун режалар қандай? 

- Муаммолар бартараф этилди. Маошлар берилди. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Йилни "Пахтакор"га қарши суперкубок баҳси билан бошлаймиз. Бошқа жамоалар, уларнинг таркиби ҳақида фикр билдира олмайман. Мен ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Ўзимиз иштирок этадиган барча турнирларда ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика