Latest news

02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  1 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  5 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  4 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Марко Станоевич: “АГМКга деярли имконият қолдирмадик” News

Марко Станоевич: “АГМКга деярли имконият қолдирмадик”

Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган “Насаф” – АГМК учрашуви шиддатларга ва курашларга бой тарзда ўтди.

Марказий мақомни олган ушбу учрашувда Марко Станоевич ва Ойбек Бозоровнинг голлари “Насаф”га муҳим бўлган ғалабани тақдим қилди. Мазкур баҳсдан сўнг меҳмонлар дарвозасига урилган биринчи гол муаллифи сербиялик Марко Станоевичнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало ғалаба билан табриклаймиз. Дарҳақиқат, АГМК дарвозасига урган голингиз ажойиб чиқди. Келинг дастлаб ўйин ҳақидаги фикр ва таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Кучли рақиблар билан ўйинлар доимо қизиқарли кечади. Жамоамиз кеча яхши ўйин намойиш этди ва рақибга деярли имконият қолдирмади. Бизда гол уриш учун яна бир нечта қулай вазиятлар юзага келди. Лекин, бу ҳозир муҳим эмас. Энг асосийси биз чиройли ўйин кўрсатдик ва муҳим бўлган уч очкога эга чиқдик.



- “Бухоро” билан кечган қийин учрашувдан сўнг тикланиш жараёни қандай кечди? Чунки, жамоа кўп куч йўқотган эди...


- “Бухоро”га қарши баҳсда биз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Тўғриси, биз учун бу ўйин осон ўтмаганди. Лекин, олдимизда турган ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик. Бу бизга янада кўпроқ ишлашимизга ва хатоларимиз устида меҳнат қилишмизга имкон берди. АГМК билан учрашувга жуда ҳам жиддий ҳозирлик олиб бордик.

- Биринчи даврада Олмалиқда кечган ўйин ва кечаги учрашув ўртасида қандай фарқни кўрдингиз? Биринчи даврада ҳам АГМКга ажойиб гол урган эдингиз ва буни кеча ҳам такрорлашни уддасидан чиқдингиз...


- Иккита беллашув ҳам қизиқарли ўтди дея оламан. Биз учун натижа ва чиройли ўйин муҳим ҳисобланарди. Бизнинг бунинг устида янада кўпроқ ишлашимиз лозим.

- Эндиликда “Насаф” жамоаси олдида иккинчи ўринни қўлга киритиш учун ажойиб имконият юзага келди. Лекин, кейинги ўйинлар бунданда қийин бўлиши табиий. Шунингдек, сўнгги тўрт тур марказлашган ҳолатда ўтиши айтилмоқда...


- Олдинда қийин тўқнашувлар кутмоқда. Биз ҳозирда навбатдаги учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. Жамоамиз учун ҳар бир баҳс муҳим ва кераклидир.



- Олмалиқликлар дарвозасига жаримадан урган голингизни кимга бағишладингиз?


- Мен ҳар доим голларимни оиламга бағишлаганман. Кеча ҳам урган голимни оиламга бағишладим.

- АГМК жамоаси деярли барча учрашувларда иккинчи бўлим ва сўнгги дақиқалардаги фаоллик ҳисобига ғалаба ёки дуранг натижани қайд этиб келаётган эди. Мураббий бу борада қандай кўрсатмалар берди?


- Биз охирги дақиқага қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Шу боис рақиб ўз ўйинини кўрсатишга қийналди. Юқорида айтганимдек бу ўйинга ҳар доимгидан ҳам жиддийроқ тайёргарлик кўрдик. Мураббий керакли кўрсатмаларни берди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика