Latest news

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  4 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  20 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Марко Симич: "Майдонда дўстлар бўлмайди" News

Марко Симич: "Майдонда дўстлар бўлмайди"

Кеча Суперлига 9-туридан ўрин олган пойтахт дербиси бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувдан сўнг, "Пахтакор" ҳимоячиси Марко Симич ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кучли жамоага қарши қийин ўйин бизни кутиб турганини билардик. Иккинчи бўлимда кучли ўйин кўрсатиш учун иккала жамоанинг ҳам кучи етмай қолгани кўриниб қолди. бизда ҳам, рақиб жамоада ҳам гол уриш учун хавфли вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда ўйин тизгинини ўз назоратимизда ушлаб турдик. Иккинчи бўлимда рақибларимиз қарши ҳужумга ўтишди ва қатор вазиятлар яратишди. Фикримча, дуранг натижа иккала жамоани ҳам қаноатлантирди. 

Бу ўйин омадсиз бўлди демаган бўлардим. Бундай қийин ўйинлар бўлиб туради. Асосийси мағлуб бўлмадик. Ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Марат Бикмаев билан майдонда бироз баҳслашиб қолдик. Бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Майдонда дўстлар бўлмайди. Мени ҳеч қачон камситишларига йўл қўймайман", - дейди Марко Симич


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика