Latest news

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  5 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  3 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  75 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Марко Матерацци бир умр эсдан чиқармайдиган оқшом News

Марко Матерацци бир умр эсдан чиқармайдиган оқшом

Италиялик ҳимоячини кўпчилик фақатгина ЖЧ финалида Зидан билан бўлган вазият туфайли ёдга олади.

Лекин у яхши ҳимоячи ва намунали ота эканлигини ким билади, кимлар эса йўқ.

"Ўғлим Давиде жуда ақлли бола ва қувонарлиси, ўз фикрига эга. У атрофдагиларнинг муносабатига қараб эмас, ўзи тўғри деб билган ишни маъқул кўради. Аммо бир марта у бироз ошириб юборган вазият ҳам бўлган.   

Дерби остонасида тургандик. Жамоа Пинетинда доимги вақт 19:00да йиғилади.  

- Давиде, мен билан борасанми? 

- Ҳа, дада. 

У кийимларини алмаштириш учун хонасига кириб кетти. Мен эса чиқиш эшиги олдида кутиб турардим. Бир пайт... Унинг эгнида 23 рақам туширилган "Милан" либоси, елкасида "Матерацци" фамилияси. Амброзини ўғлимнинг "Милан"га мухлислик қила бошлаганини билиб, мен билан хазиллашиш ниятида унга шу футболкани совға қилган экан. 

- Йўқ, Давиде, айнан бугун бу футболкада кўчага чиқиб бўлмайди.
- Йўқ дада. Уни ечмай?! Кетақолайлик...

Давиде олти ярим ёшда эди. 

Ўша куни биз Милан бўйлаб уч соат сайр қилдик. Эртага дерби деган куни ўғлим "Милан" футболкасида... Ўшанда бу нафақат азалий рақиблар дербиси, балки Скудетто учун ҳақиқий кураш кечаётган кун ҳам эди. Менинг ўша кундаги ахволимни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Одатда унча-мунчага қизариб, уялиб юрмайман ва бу ҳолга тушишим ҳам жуда қийин. Лекин ўша оқшом мен "ёнганман". Ўнлаб инсонларнинг нигоҳи менга қаратилганди ва барча бир сўзни такрорларди: "Матераццининг "томи кетиб қолибди".  

Бунга жавобан нима дейишни билмай, шунчаки елка қисиб қўярдим…. 

Лекин бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Чунки ўғлимнинг қарори, унинг мустақил фикрлай олиши ҳамда атрофдагиларнинг гапи билан яшамаслиги мен учун муҳим" - Марко Матерацци.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика