Latest news

02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  19 00:55Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1

Марказлашган мусобақа туфайли 2016 йилдан бери такрорланиб келаётган ҳолатга барҳам бериладими? News

Марказлашган мусобақа туфайли 2016 йилдан бери такрорланиб келаётган ҳолатга барҳам бериладими?

ОФК расмий сайти Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи марказлашган тартибда бўлишини маълум қилди.

Аслида шундай бўлишини тахмин қилиш қийин эмасди. Негаки бутун дунё бўйлаб пандемия ҳали тугагани йўқ, гарчи бизда аҳолининг аксар қисми кўчада ниқобсиз юришга қайтган бўлса-да. Лекин ОФК барибир эҳтиёт чорасини кўрмоқда ва ОЧЛ гуруҳ баҳсларини марказлашган мусобақа шаклида ўтказишга қарор қилди. 

Шарқ минтақасига ҳозирча тўхталмай турамиз, негаки бу биз учун унчалик қизиқ эмас. Бизни кўпроқ Ғарб минтақаси қизиқтиргани боис шу минтақада бўладиган воқеалар ҳақида сўз юритамиз ва Эрон клуби билан нима бўлади деган саволга тўхталиб ўтамиз. 


Гуруҳ ўйинлари Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистонда бўлади

Аввало шуни айтиш керак, бу йилдан ОЧЛ иштирокчилари сони 8тага оширилди. Шу пайтгача гуруҳ ўйинларида 32та жамоа қатнашиб келган бўлса, бу йилдан 40тага етказилди ва 10та гуруҳ вужудга келди. Натижада ҳар икки минтақада 5тадан гуруҳ учрашувлари ўтказилади.

Ғарб минтақасида гуруҳ баҳсларига учта мамлакат мезбонлик қилади: Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистон. Саудия Арабистони учта гуруҳни ўзида қабул қилса, БАА ва Ҳиндистон биттадан гуруҳга мезбонлик қилади. Учта гуруҳдан иккитаси Саудия Арабистонининг Ар Риёд ва битта гуруҳ Жидда шаҳрида ўйинларни ўтказади. Қолган иккита гуруҳ Шаржа билан Гоада ташкил этилади. 


Гуруҳлар ва жамоалар

Шундай қилиб "A" ва "D" гуруҳи ўйинлари Ар Риёдда ўтказилади, Жидда "C" гуруҳи, Шаржа "B" гуруҳи ва Гоа "E" гуруҳини ўзида қабул қилади. Тушунарлироқ бўлиши учун гуруҳларни алоҳида эслаб ўтамиз. 

"А" гуруҳи: Ўйинлар Ар Риёдда бўлади 

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА)

"Истиқлол" (Тожикистон)

"Ал Гарафа" (Қатар)/АГМК (Ўзбекистон)


"B" гуруҳи: Ўйинлар Шаржада бўлади

"Шаржа" (БАА)

"Трактор" (Эрон)

"Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Ал Веҳда" (Саудия Арабистони)/"Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)


"C" гуруҳи: Ўйинлар Жиддада бўлади

"Ал Дуҳайл" (Қатар)

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)

"Истиқлол" (Эрон)

"Ал Шорта" (Ироқ)


"D" гуруҳи: Ўйинлар Ар Риёдда бўлади

"Ал Садд" (Қатар)

"Ал Насср" (Саудия Арабистони)

"Ал Виҳдат" (Иордания)

"Фулад" (Эрон)/"Ал Айн" (БАА)


"E" гуруҳи: Ўйинлар Гоада бўлади

"Персеполис" (Эрон)

"Ал Райан" (Қатар)

"Гоа" (Ҳиндистон)

"Ал Ваҳда"(БАА)/"Ал Завра" (Ироқ)


Кўриб турганингиздек, "B" гуруҳи вакили "Пахтакор" Шаржага сафар қилади. АГМК эса даставвал ўз кучини плей-оффда синаб кўради. 7 апрель куни Доҳада бўладиган "Ал Гарафа" - АГМК баҳсида ғолиб чиққан жамоа "A" гуруҳига йўл олади ва гуруҳ баҳсларини Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда ўтказади.


Эрон клуб(лар)и Саудияга борадими? 

Маълумки, сиёсий вазият туфайли Эрон клублари 2016 йилдан бери ОЧЛда Саудия Арабистонига бормайди, ўз навбатида Саудия клублари ҳам Эронга келмайди ва ҳар икки мамлакат клублари бир-бирига қарши баҳсда нейтрал стадионлардан фойдаланиб келади. Айтайлик, учрашувлар кўпинча БАА ёки Қатар майдонларида ташкил этилади. 

Аммо ҳозир вазият нозик. Чунки ОФК мусобақанинг гуруҳ босқичи марказлаштиган тартибда бўлиб ўтишини қарор қилиб бўлди. Эътибор бериб қарасак, "C" гуруҳида Эроннинг энг номдор клубларидан бири "Истиқлол" жой олган. Бу жамоа эндиликда Саудия Арабистонига бориши керак, чунки ўйинлар Жиддада ташкил этилади. 

Бундан ташқари агар плей-оффдан ўтса, Эроннинг бошқа бир клуби "Фулад" ҳам Саудия Арабистонига, Ар Риёдга сафар қилиши лозим бўлади. Шундай экан, савол туғилади: 2016 йилдан бери давом этиб келаётган "анъана", яъни бир-бириникига бормаслик ҳолатига бу йил барҳам бериладими?

Бу савол билан таниқли мутахассис Алишер Никимбаевга мурожаат қилганимизда шундай жавоб олдик. 

- "ОФК якуний тўхтамга бирданига келгани йўқ. Ҳар ҳолда марказлашган тартибдаги мусобақанинг қайси мамлакатларда ўтказишни аниқлаб олиш осон бўлмайди. Менга маълум бўлишича, Саудия Арабистони ҳукумати Эрон клубларининг мамлакат ҳудудига киришига рухсат берди. Ўз навбатида эронликлар ҳам Саудияга боришга рози". 

- "Билишимча, 2016 йил ОФК қўмитаси қабул қилган қарор ҳозир ўзгартирилмоқда. Лекин бу қарор ўзгариши фақат ОЧЛ гуруҳ ўйинларига тегишли бўлади ва гуруҳдан сўнг кейинги босқичларда яна Эрон ва Саудия клублари ўзаро тўқнаш келадиган бўлса, менимча нейтрал майдон танланади". 

- "Агар Эрон клуби ёки клублари Саудияга бормаса, унда мусобақадан четлатилади. Мени шу ўринда бошқа савол қизиқтиряпти: агар жаҳон чемпионати саралаш босқичида Эрон ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари битта гуруҳга тушса, унда нима бўлади? Ўтган сафар тушмади, лекин бу гал тушиб қолса-чи? Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Хуллас бу борада саволлар кўп", - дейди Алишер Файзуллаевич.


Тинчликка нима етсин

Албатта, сиёсат ҳамма жабҳага таъсир қилади. Худога шукурки, бизнинг ҳеч бир давлат билан қандайдир тушунмовчилигимиз йўқ ва қаерда футбол бўлса бориб ўйнаб келаверамиз. Ар Риёд, Шаржа, Жидда, Гоа - биз учун фарқи йўқ, бориб ўйнайверамиз. Муҳими, "Пахтакор" гуруҳда ўзини кўрсатса ва АГМК эсон-омон плей-оффдан ўтиб гуруҳга тушса бўлгани.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика