Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Футболчи   0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  16 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози News

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози

Ўзбекистон ҳамда Гана терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бошланиши оз фурсат қолди.

Мазкур ўйин атрофидаги тафсилотларни ёритиш учун "Championat.asia" ижодкорлари ҳам Наманганга ташриф буюришган. Вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида ўйинга қадар "Марказий" стадион атрофида "Кўчадаги камера" лойиҳасининг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Ушбу дастурни кузатганларнинг хабари бор, халқимизнинг футбол ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида одамларга микрофон тутамиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Эътиборли жиҳати, наманганлик жонкуяр ишқибозларнинг аксари терма жамоанинг расмий ўйинлари ҳам "Марказий" стадионда ўтказишилишини истаяпти. Улар ўйингоҳнинг тўлишига кафолат беришмоқда... 

Тушдан кейин ўйингоҳ атрофида йиғила бошлаган мухлислар аста-секин стадионга кириб келишяпти. Хуллас, ҳамманинг кайфияти юқори, Наманган халқи терма жамоанинг ўйинини байрамдек қаршиламоқда. Бироз аввал улар билан суҳбатлашганимизда мазкур аренада ўтказиладиган ўйинларга кириш учун чипта нархидан нолиганлар ҳам, тескари фикр билдирганлар ҳам бўлди. Шундай бўлишига қарамай, "Марказий" ўйингоҳни доимий равишда тўлдирадиган мухлисларга ташаккур! 



Стадиондаги муҳит ажойиб, ҳақиқий футбол атмосферасини ҳис қилиш мумкин. Лекин, учрашув атрофидаги воқеаларни ёритиш учун ўйинга ташриф буюрган бир қатор спорт журналистларининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Шахсан ўзим "Навбаҳор" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган ўйингоҳга биринчи бор ташриф буюрдим ва ОАВ учун яратилган шароитлар мени ҳайрон қолдирди. Бутун бошли стадионда журналистлар учун мўлжалланган медиа-трибунанинг ўзи йўқ экан. Бизга мухлислар ўтирган сектордан жой қилиб беришди. Очиғи, олдимизда ўтирган мухлислар ўрнидан туриб олса, ўйинни матнли тарзда онлайн трансляция қилиш тугул, майдонни кўришнинг иложи йўқ. Стадион маъмурияти келаси ўйинларда ушбу ҳолатга эътибор қилишларини сўраб қолардик. Ҳар ҳолда профессионал клубларимиз ўз ўйинларини ўтказадиган ареналарда футбол тарғиботчилари бўлган журналистлар учун энг оддий шароитларнинг йўқлиги кишини хафа қилади.

Майли, амаллашга ҳаракат қиламиз. Мароқли томоша!

Author :
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика