Latest news

01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  2 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7

Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди News

Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Одил Абдумажидов, Беҳруз Асқаров, Хуршид Мухторов, Шаҳбоз Умаров (барчаси – «Турон»)

Қозоғистон чемпионатида 8-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Женис» – «Қайрат» – 1:2

«Қизилжар» – «Улитау» – 2:1

«Туран» – «Атирау» – 1:0

«Астана» – «Тобил» – 1:3

«Жетису» – «Оқжетпес» – 1:3

«Ордабаси» – «Қайсар» – 5:0

«Ақтобе» – «Елимай» – 1:0

Турнир жадвалида «Қайрат» 23 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бир ўйин кам ўтказган «Ақтобе» 4 очко ортда қолган ҳолда энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев ва «Астана» ҳужумчиси Марин Томасов 6 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

9-тур ўйинлари 17–18 май кунлари ўтказилади.

Шунингдек, мамлакат кубогининг чорак финал ўйинлари ўтказилди. Чемпионат турнир жадвалида етакчилик қилаётган «Қайрат» ушбу босқичда иштирокини якунлади. 

Ярим финалда қуйидаги жуфтликлар куч синашади:

«Қизилжар» – «Ордабаси»

«Тобил» – «Женис»

Ярим финал баҳслари 18 июнь санасида бўлиб ўтади.

ТОЖИКИСТОН

 Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистон чемпионатида 8-тур ўйинлари ортда қолди. «Истиқлол» ва «Вахш» ўртасидаги марказий ўйинда ҳисоб очилмади. Мазкур икки жамоа турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Тўпурарлар жадвалида эса биратўла 4 нафар футболчи бештадан гол урган ҳолда етакчилик учун кураш олиб бормоқда.

Шунингдек, 8-турга ташриф буюрган томошабинлар кўрсаткичи эълон қилинди. Унда энг юқори кўрсаткич 2050 нафар мухлисни ташкил этади.

9-тур учрашувлари 16–18 май кунлари ўтказилади.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзокҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшСУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикаси чемпионатида 9-тур ўйинлари ортда қолди. Турнир жадвалида «Мурас Юнайтед» пешқадамлик қилмоқда. Бир очко ортда бораётган «Алай» энг яқин таъқибчи ҳисобланади. 

Тўпурарлар жадвалида «Нефтчи» ҳужумчиси Эльдар Молдожунусов 6 та гол билан етакчилик қилмоқда. «Қирғизолтин» ҳужумчиси Нурбол Бактибеков ҳисобида 5, «Дордой» ярим ҳимоячиси Кими Меркда 4 та гол мавжуд.

10-тур ўйинлари 15–18 май кунлари ўтказилади.

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида тақвимга кўра 10-тур ва ундан сўнг негадир дарҳол 14-турнинг ҚОЛДИРИЛГАН ўйинлари ўтказилди. 10-турда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

«Марв» – «Ашхобод» – 2:0

«Шагадам» – «Небитчи» – 1:0

«Копетдаг» – «Аҳал» – 0:3

 Ҳали етиб келинмаган 14-турнинг қолдирилган ўйинларида эса қуйидаги натижалар қайд этилди:

 «Аркадағ» – «Небитчи» – 3:0

«Копетдаг» – «Шагадам» – 0:1

Турнир жадвалида 10 ўйиндан 24 очко жамғарган «Аҳал» пешқадамлик қилмоқда. «Аркадағ» 7 ўйинда 21 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика