Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг расмий сайти ишга тушди News

Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг расмий сайти ишга тушди

Умид Аҳмаджонов раҳбарлигидаги Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (МОФА) расмий веб-сайтини ишга туширди. Веб-сайт интернетда www.the-cafa.com манзилида жойлашган бўлиб, “Codelab” компанияси томонидан ишлаб чиқилди.

Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига 2014 йилда асос солинган бўлиб, у ОФК Устави асосида қитъанинг тан олинган 5 та минтақасидан бири саналади. Ушбу ассоциацияга Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон Эрон, Қирғизистон ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари аъзо саналади.

2018 йилнинг февраль ойида ташкилотнинг навбатдан ташқари Конгрессида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов янги президент этиб сайланди. Шундан буён ташкилот улкан ҳажмдаги ишларни амалга оширди.

МОФА тарихида биринчи марта Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун мусобақалар ва тадбирлар тақвими ишлаб чиқилди ва у ташкилотга аъзо федерациялар томонидан тасдиқланди. Ушбу тадбирлар режаси асосида МОФА шу йилнинг ўзида 4 та МОФА чемпионати, бундан ташқари тарихда биринчи марта ҳакамлик ва мураббийлик курсларини ўтказишни режалаштирган. Шу сабабли ҳам бугунги кунда МОФАнинг ушбу даврини ФИФА ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси “Янги ибтидо” деб тан олаяпти.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика