Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Марк Вотте турнирдаги омадсиз иштирок сабабини айтди News

Марк Вотте турнирдаги омадсиз иштирок сабабини айтди

U-20 Осиё Кубоги 3-тури доирасида Ироққа қарши баҳсдан кейин Сурия термаси бош мураббийи Марк Вотте ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Учрашувни яхши бошладик ва гол уриш учун бир нечта вазиятларимиз бўлди. Мустафо Абдулатифда яхши имкониятлар бўлди, лекин Ироқ дарвозабони яхши ҳарақат қилди. Умумий қилиб айтсам, турнир биз учун катта тажриба вазифасини ўтади, лекин натижаларимиз гуруҳдан чиқиш учун етарлича бўлмади. Биз Ўзбекистон билан камида дуранг ўйнашимиз, Индонезияга мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Ўзимиз режа қилгандек қатнаша олмадик ва бор кучимизни кўрсата билмадик.

- Жаноб мураббий, қисқа вақт ичида жамоангиз яхши ўйин намойиш этди, лекин турнирда омадсиз иштирок этдингиз. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда, диққатли бўла олмадик ва шу сабаб омадсизликка учрадик деб ўйлайман. Футболчиларда тажриба кам, чунки Сурияда U-21 чемпионати йўқ ва бунинг учун ҳолатимиз ҳам етарли эмас. Ушбу мусобақа олдидан 9та ўртоқлик учрашувини ўтказгандик, лекин ўртоқлик учрашувларида босим бўлмайди. Ушбу ёшларга тажриба етишмаяпти, улар ҳали жуда ёш ва ўйлайманки улар олимпия терма жамоасига ўтишганда, анча яхши шаклланган футболчилар бўлишади. Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинмизни ўтказдик, улар фақатгина стандарт вазиятлардан гол уришди.

- Ушбу мусобақадаги иштирокингизнинг фойдали томонларини айтиб ўтсангиз?

- Фойдаси катта, чунки 12 йил деганда бизнинг ёшлар ушбу мусобақада қатнашмоқда ва бу албатта катта ютуқ, тўғри мусобақани эрта тарк этаяпмиз, лекин фикримча бу ривожланиш йўлининг бошланиши. Мен федерацияга миннатдорчилигимни билдираман, чунки улар бутун мусобақа давомида менга ишонишди. Мисол қилиб айтаман, Алрамадан  ўзи тўп тепадиган "Алеппо" клубида катталар сафида майдонга ҳали майдонга тушмади, ва у U-19 жамоасида тўп тепади, у ерда эса мактаб болаларига қарши ўйнайди, у қандай қилиб Ўзбекистон терма жамоасига қарши мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаши мумкин. Ишлашда давом этамиз, мен федерацияда техник директор бўлиб ҳам ишлайман ва ўйлайманки кейинги иштирокимиз анча яхшироқ бўлади. Барчангизга эътибор учун раҳмат.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика