Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  7 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ" News

Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ"

АПЛ собиқ ҳаками Марк Клаттенбург "Челси" ва МЮ ўртасидаги ўйиндан сўнг лондонликлар дарвозаси томон пенальти белгиланиши кераклигини айтиб ўтди.

Учрашувнинг бош ҳаками Стюарт Эттуэлл VARга мурожаат қилгандан кейин МЮ фойдасига 11 метрлик жарима зарбасини бермади. Ваҳоланки, тўп "кўклар" футболчиси Каллум Хадсон-Одоининг қўлига теккан эди.

"МЮ биринчи бўлимда Хадсон-Одои яққол қўли билан ўйнагани учун пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритмаганидан ҳайронман. "Челси" ўйинчисининг қўли кўтарилган эди ва у нотабиий ҳолатда эди. Тўп айнан ўша қўлга тегди.

VARдаги ҳакам Крис Кавана бош ҳакам Стюарт Эттуэлл навбатдаги 11 метрликни пайқамай қолди деб ҳисоблади ва Стюартга вазиятни экранда қайта кўриб олиш имконини берди.

Эттуэлл қандай қилиб пеналти белгиламагани - топишмоқ. Ваҳоланки, унга худди бизга кўрсатилгани каби эпизод барча ракурслардан қўйиб берилганди", - деди Клаттенбург.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика